UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  3 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   2 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади Янгиликлар

Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади

Суперлигада яна бир мавсумни орқада қолдирдик.

Энди чемпионатимизда қайд этилган бир қатор қизиқарли рақамлар билан таништиришни бошлаймиз. Дастлаб, пенальтилар...

Бу йил 11 метрлик жарима зарбаларини ишлаш борасида "Локомотив"нинг олдига тушадигани бўлмади. "Темирйўлчилар" жами 11 бор пенальти тепиб, улардан 9 тасини голга айлантиришди. Энг кам пенальтини "Турон" ҳамда "Сурхон" (3 тадан) тепган бўлса ҳам, унумдорлик борасида энг ёмон кўрсаткични Бекободнинг "Металлург" клуби қайд этди.


клубПГ%
1"Локомотив"11981,82
2"Пахтакор"99100
3"Бунёдкор"8787,5
4"Қизилқум"7342,86
5"Навбаҳор"5480
6"Сўғдиёна"5360
7"Машъал"5360
8АГМК44100
9"Қўқон-1912"44100
10"Насаф"4375
11"Андижон"4250
12"Металларг"4125
13"Турон"33100
14"Сурхон"3266,67


11 метрлик жарима зарбаларидан энг кўп азият чеккан Муборакнинг "Машъал" клуби бўлди. 2021 йилги мавсумда фақат "Пахтакор"гина пенальтидан гол ўтказиб юбормади.


клубпг%
1"Машъал"9777,78
2"Сўғдиёна"7571,43
3"Бунёдкор"7457,14
4"Турон"6583,33
5"Локомотив"6466,67
6"Қўқон-1912"6466,67
7"Сурхон"6466,67
8"Металлург"55100
9АГМК5480
10"Андижон"5480
11"Насаф"5360
12"Навбаҳор"44100
13"Қизилқум"44100
14"Пахтакор"100


Маълумот учун, пенальтини голга айлантириш борасида "шерлар" етакчиси Драган Черан ҳамда "темирйўлчи" Темурхўжа Абдухолиқов биринчи бўлди. Уларнинг ҳисобида 11 метрлик нуқтадан урилган 8 тадан гол бор.

Финал қандай ўтди?          

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика