

"Албатта, таассуротлар яхши эмас. Мен пенальтини ура олмадим, бундан ташқари ҳам жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Битта гол ҳам бугун ғалабага эришишимиз учун кифоя эди.
Биз "Барселона"га умуман ҳудуд қолдирмадик ва ўзимизнинг яхши ўйинимизни намойиш этдик", - дейди Ройс.
Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар етакчиси ўйиннинг 57-дақиқасида пенальтини аниқ ижро этолмади ва якунда нурсиз дуранг қайд этилди.



