"Пахтакор" "Янгиер"ни қандай мағлуб этди?

Narzulla Saydullayev
27 янв 2022, 10:23
26 январь куни "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик босқичида илк назорат баҳсида "Янгиер"га қарши майдонга тушди.


Миллий терма жамоа йиғини сабабли Славче Войнески ҳозирча 8 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Шу сабабли ёшлар жамоасидан ҳам мазкур ўйинга футболчилар жалб этилди. 31-дақиқада рақибдан тўпни олиб қўйган Турғунбоев дарвозанинг юқори қисмини аниқ зарбаси билан ишғол қилди. Иккинчи бўлимда эса дарвозабон билан бирга-бир чиққан Холматов орадаги фарқни оширди. Шу тариқа биринчи назорат беллашувида "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"ПАХТАКОР" - "ЯНГИЕР" - 2:0 (1:0)
"Пахтакор":
Суюнов (Нажафалиев, 59), Ўлмасалиев, Ашуров (Азмиддинов, 46), Аъзамов, Алибоев (Иминов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Поёнов, 65), Холматов, Рашидов (Холдорхонов, 65), Розиев (Собиржонов, 80), Черан (Мираҳмадов, 46).
Голлар: Турғунбоев, 31 - 1:0. Холматов, 64 - 2:0.



Видео: "Пахтакор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia