UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  1 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  9 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15

"Пахтакор" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

«ПАХТАКОР» (Тошкент) – «ЛОКОМОТИВ»  (Тошкент) 2:2
Ҳакамлар
:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар:
Иван Нагаев, 11 - 0:1. Александр Мерзляков, 28 - 1:1.Жасур Ҳасанов, 75 - 1:2. Егор Кримец, 90 - 2:2.
"Пахтакор"
:
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе (С), Камолиддин Тожиев, Владимир Козак (Анвар Солиев, 80), Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 65), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев

Захира
:
Акмал Турсунбоев, Акбар Исматуллаев, Темур Ҳакимов, Жамшид Болтабоев, Жалолиддин Машарипов

"Локомотив":
Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Андрей Кожокарь, 82), Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев (Дилшод Жабборов, 26), Жасур Ҳасанов (катта), Жасур Ҳасанов (кичик) (Иброҳим Раҳимов, 67), Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев

Захира:
Темур Жўраев, Акмал Холматов, Сардор Раҳмонов, Вячеслав Шевченко


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ


90+4.
Учрашув якунланди. Тошкент дербисида жанговор дуранг қайд этилди - 2:2.

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жамшид Искандеровнинг нозик ҳаракатидан сўнг тўп Кримецга борди, Егорнинг кучли зарбаси рекошет орқали дарвозага кириб кетди - 2:2.

90. ГООООООООООООООООООООООООЛ. Егор Кримец 2:2!

87. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Камолиддин Тожиев.

85. Хавфли вазият! Камолиддин Тожиев боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

82. Ўзгариш. "Локомотив".
Виктор Карпенко ўрнига Андрей Кожокарь тушди

80. Ўзгариш. "Пахтакор".
Владимир Козак ўрнига Анвар Солиев тушди.

76. Белгиланган жарима тўпини Жасур Ҳасанов амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай дарвозадан ўрин олди - 1:2.

75. ГОООООООООООООООООООООООЛ. Жасур Ҳасанов 1:2.

74.
Миладинович икки дақиқа ичида икки марта Фарҳодга нисбатан қўпол ўйнади.

73.
Дилшод Жабборов чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, Лобанов тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди.

71.
Иван Нагаев зарба берди, тўпни Лобанов қайтарди. Бироқ Ваня олдинроқ ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолганди.

69.
Козак чап қанотдан олдинга бориб тўпни жарима майдонига оширди, Сергеевни олдида турган Бобур Йўлдошев тўпни қайтариб юборди.

67.
Фарҳод Тожиев! Рақиб жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдаб зарба берди, Лобанов тўпни қайтарди.

67. Ўзгариш. "Локомотив".
Жасур Ҳасанов (кичик) ўрнига Иброҳим Раҳимов тушди

66.
Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

65. Ўзгариш. "Пахтакор".
Станислав Андреев ўрнига Шерзод Каримов тушди.

63.
"Локомотив" кетма-кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди, самарасиз.

62.
Қизиқарли ҳолат. Камолиддин ўз укаси Фарҳодни йиқитди. Ҳа бу футбол ҳеч ким мағлуб бўлишни истамайди.

59. Хавфли вазият!
Андреевнинг зарбаси Бобур Йўлдошевга тегиб дарвоза томон йўналди, бироз ноаниқ. Бурчак тўпидан сўнг Махарадзе боши билан ноаниқ зарба берди.

56. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Даврон Ҳошимов

55.
Бурчак тўпидан сўнг Кримец боши билан зарба берди, ноаниқ.

51. УХХХХ! Катта Жасур Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Жабборов тўпни боши билан дарвозага тўғрилади, узоқ устун ёнида Бобур Йўлдошев боши билан тўпга зарба бера олмади.

49. Хавфли вазият!
Нагаев яқин масофадан дарвозани ишғол қилишга уринди, ноаниқ.

48.
Иван Нагаев чаққон ҳаракатлари эвазига ҳужум ташкил қилди. Кичик Жасур Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпи Лобановга насиб этди.

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди 1:1. Танаффус.


45+1. Нагаев ўнг қанотдан тезкор ҳаракатлар билан жарима майдони ичига кириб борди ва марказга оширди. Бу ерда шериклари йўқ эди.

45.
Андреев Фарҳод Тожиевга нисбатан қўпол ўйнади, барчаси жойида Фарҳодга ҳеч нима бўлмади. Ўйин давом этади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45.
"Локо" яна бурчак тўпини амалга оширади. Самарасиз.

44.
Фарҳод Тожиев жарима майдони ичида тўпни давозага йўллашга уринди, у тўпни ўрнига Мерзляковни тепиб юборди.

40.
"Темирйўлчилар"нинг ҳужуми ноаниқ тўп узатилиши туфайли узилиб қолди. Навбат мезбонларга. Самвел Бабаян майдон четида туриб олиб ўйинни кузатмоқда.

39.
Бугун стадионга жуда кўплаб томошабинлар келишган. Тошкентдаги ўйинларда бундай ҳолат анча олдин кузатилганди.

38.
"Локомотив"нинг ҳужуми. Дастлаб Фарҳод Тожиев тўпга улгурмади. Сўнгра Нагаевнинг зарбаси йўлига Мерзляков тўғаноқ бўлди.

35. Огоҳлантириш. "Локомотив". Дилшод Жабборов

34. Хавфли вазият! Искандеров жарима майдони ичига кириб борди ва уни шеригига оширди. Андреевнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Нестеров эгаллаб олди.

30. "Локо" бурчак тўпига эга бўлди. Лобанов тўпни эгаллаб олди.

28. Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Нестеров тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни Мерзляков дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.

28. ГОООООООООООООООООЛ. Александр Мерзляков 1:1.

26. Ўзгариш. "Локомотив". Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Жабборов тушди

24. Андреев!!! Хавфли вазият! Сергеевнинг пасидан сщнг Стас 16 метрлардан дарвозага зарба берди. Нестеров ўз ўрнида.

20. Голдан сўнг устунлик майдон эгаларида, аммо ҳозирча ҳужумлар самара келтирмаяпти.

15. "Пахтакор"нинг ҳужуми самарасиз тугади. 

11. Жасур Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтди, Даврон Ҳошимов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Тўп жарима майдони марказида турган Иван Нагаевга борди. Ҳужумчи тўпни кўкраги билан ўзига тўғрилаб олди ва кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1.
 
11. ГОООООООООООООООООЛ. Иван Нагаев 0:1.


7`
"Локомотив" ҳужум уюштирмоқчи бўлди. Аммо "шерлар" ҳимоячилари уларни бу режаларини амалша оширишларига йўл қўйишмиади.

6`
Учрашув дебютида "Пахтакор" фаолроқ ва аниқроқ ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" ҳозирча ўз ўйинини кўрсата олмаяпти.

5`
"Локомотив" футболчилари рақибдан тўпни олиб қўйишди ва ўйин темпини бироз туширишга ҳаракат қилишмоқда.

3` "Пахтакор" учрашувни тезкор ҳужуми билан бошлади. Жамшид Искандеровнинг фаоллиги "шерлар"ни ҳужумини ривожалантирган эди. Лекин якунда "Локо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

1` Учрашув бошланди!

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...

"Пахтакор" ушбу мавсумда ҳозирча йўқотишларсиз келмоқда. "Локомотив" жамоаси уларни тўхтатиб қўя олишадими? Бу саволга бироздан кейин жавоб оламиз!

Яна бир неча дақиқлардан сўнг Самвел Бабаян ва Вадим Абрамов қарама-қаршилиги остида кечадиган "Тошкент дербиси" бошланади! Ушбу беллашув кўпчиликка катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бугунги учрашувда Самвел Бабаян ва Вадим Абрамов деярли аввалги ўйинларда туширилган таркиб ва ўша услуб билан ўйнашни маъқул кўришган. Вадим Абрамов бугун иккита ҳужумчи билан ҳаракатланади. Самвел Бабаян эса ҳужумда биргина Игорь Сергеев қўйишни афзал кўрган.

Мухлислар стадионга келишни бошлаб юборишган.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари ўйин олди чигал-ёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Олий лига 7-турнинг марказий баҳси "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Ўйин шарҳини Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради.

- Ўйин соат 18:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика