«Палермо» мавсум давомида тўққизинчи марта мураббийини алмаштириши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
11 апр 2016, 20:00
Бир ой олдин "Палермо" бошқарувини қўлга олган Вальтер Новеллино истеъфога чиқиши мумкин.


Клуб раҳбарияти Новеллинонинг кўрсатаётган натижаларидан норози. Чунки, жамоа унинг қўл остида 4 та ўйинда бир очкогина ишлай олди.

Хабар қилинишича, клубни ноябрдан январ ойигача бошқарган Давид Баллардини бошқариши мумкин. Бу "Палермо"нинг мавсум давомидаги тўққизинчи мураббий алмашиши бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia