UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Ва ниҳоят унга ҳам эътибор қаратишди. “Реал” Обамеянг учун 70 миллион евро тўламоқчи  14 01:25“Барселона” маош тўлаш бўйича жаҳонда биринчи ўринда (ФОТО)  16 01:05Испания кубоги. “Атлетико” ўз майдонида “Севилья”га ютқазди. “Валенсия” эса ғалаба қозонди  8 01:00Даҳшат! “Реал” ёзда Неймар—Левандовски—Азардан иборат янги трио тузмоқчи  28 01:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 00:45Зидан: Ҳамма Роналдуни яхши кўради   10 00:23Англия кубоги. “Челси” — “Норвич” Таркиблар маълум. LIVE  3 00:10Испания кубоги. “Эспаньол” — “Барселона” LIVE  49 00:05Olamsport: Ўзбек боксчиси янгиланган рейтингда бешинчи ўринга чиқиб олди, Шоҳжаҳоннинг олдида қизиқарли таклиф пайдо бўлди  0 00:00Зидан Пересдан “Манчестер Сити” ўйинчисини сотиб олишини сўради   6 23:27“Ювентус”дагиларнинг боши қотди. Ўзил ёки Эриксен?   5 23:12Расман: Тео Уолкотт “Эвертон”га ўтди  16 22:40Санчес “МЮ”га ўтади. Шартнома шартлари аниқ бўлди   10 22:24“Манчестер Сити” бразилиялик Фредни харид қилади  5 22:08Тўпураридан айрилган “Бешиктош” “Лестер” ҳужумчисини сотиб олмоқчи   3

Пайшанба - мухлис минбари: «Бунёдкор»нинг ўйинига оддий мухлис назари… Янгиликлар

Пайшанба - мухлис минбари: «Бунёдкор»нинг ўйинига оддий мухлис назари…

Бугунги ўйин «Бунёдкор» учун оғир кечди. Бунга асосий сабаблардан бири жамоа ягона номинал марказий ярим ҳимоячи билан ўйнаганини кўрсатсак бўлади.
Ҳа, Жавлон Иброҳимов «Бунёдкор» таркибида голлар уриб унчалик кўзга ташланмайди, аммо унинг қанчалик муҳим ўйинчи эканлигини у майдонда йўқ пайтлари тушунамиз. Шу билан бирга «Бунёдкор» ҳимоячиларини тезлик борасида муаммолари яққол кўзга ташланди. Энди ҳар бир ўйинчининг ҳаракатларига алоҳида тўхталсак:

1. Павел Бугало – Бугалони асли «Бунёдкор» иккинчи дарвозабон сифатида қабул қилганди (мавсум давомида асосан захирада ўтиришга рози бўладиган Бугало савиясидаги дарвозабонни топиш осон эмас…), у сўзсиз тажрибали дарвозабон, ўйинни ҳам ёмон ўтказмади, бир неча вазиятларда ишончли ҳаракат қилди, айниқса, жаримадан берилган зарбадан сўнг жамоа жонига оро кирди. Бундай дарвозабондан «Бунёдкор» ёш дарвозабонлари фойдаланиб қолишади деган умиддаман, акс ҳолда Павел 50 ёшгача футбол ўйнашига тўғри келмасайди…

2. Анвар Ғофуров – Бу футболчини кўпчилик мухлислар ўнг қанот ҳимоясидаги ўйинлари орқали эслашади, шу билан бирга унда кучли зарба ва аутдан тўпни олисга етказиб бериш каби хусусиятлари бор. Ушбу футболчидан чап қанот ҳимоячи сифатида фойдаланиш унчалик ҳам ўзини оқламаяпти назаримда, у бу позицияда аутдан тўпни олисга етказиб бериш хусусиятинигина намоён эта олаяпти холос, яна унда етарлича мотивация йўқдек.

3. Хайрулла Каримов – Каримов ЎзПФЛдаги энг тажрибали ва ишончли марказий ҳимоячилардан бири, тезлик борасида мақтана олмайди, шунингдек интизом борасида ҳам муаммолар бор, аммо у олаётган карточкаларнинг аксариятига мажбурий чора сифатида қарашимиз мумкин. Хайрулла ўзининг футболдаги иккинчи ёшлигини бошдан кечираяпти ва ундан бундан ортиғини кутишнинг ҳам кераги йўқ…

4. Сергей Симоненко – бир қарашда унинг босиққон ва тажрибали ҳимоячи эканлиги кўзга ташланади, шахсан мен унда “тахта” синдромини кўргандай бўлаяпман, яъни ундан бир ҳаракатда осонлик билан ўтиб кетиш мумкин, у эса бир муддатга тахтадай қотиб қолар экан…

5. Акмал Шораҳмедов – Акмалнинг ўйиндан-ўйинга очилиб бораётганини кўришимиз мумкин ва бунда Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси катта. Шораҳмедов алоҳида техникаси ёки тезлиги билан ажралиб турмайди, у меҳнаткаш футболчилар тоифасига киради. Қанотдан ҳам тўпни яхши узатади, аммо манзилли тўп узатишлар кам кўрингандай бўлди.

6. Сардор Рашидов – Сардорга МТЖ келажаги сифатида қаралмоқда, бундан у осмонга чиқиб кетмаса бўлгани. Рашидов ўйинни ўз савиясидан келиб чиққан ҳолда ўртача ўтказди. Агар жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлишни хоҳласа 1-2 мавсумдан сўнг кучлироқ чемпионатга кетгани яхши. Унинг ўйин услубига яқин Гарет Бейлнинг ўйинларига қаранг…

7. Баҳодир Пардаев – Баҳодир техникаси яхши ўйинчилардан бири. У бугун ўзига бўлган эътиборга яраша ўйин кўрсатди. Унга кўпроқ имконият бериш керак, шундай футболчилар эътиборсиз қолаётганлиги учун ҳам чемпионатимизда легионер ҳужумчилардан кўпроқ фойдаланишга тўғри келаяпти…

8. Дилшод Жўраев – Яна бир умидли ёшларимиздан бири. Очиғи унга ёш футболчи сифатида қарашни тўхтатишимиз керак, аллақачон муҳим вазифаларни елкасига юклайдиган вақт келган ва буни мураббий амалга ошираяпти ҳам. Ўйинни жуда юқори савияда ўтказмади. У кўпроқ ҳужумларни бузишда қатнашди. Дилшодни ҳужум ташкил қилишдаги салоҳиятини ҳам кўрсатиши керак…

9. Карлес Кото – Карлес юқори техникали “ҳақиқий” легионер. Тўғри у «Бунёдкор» ўйинига тўлалигича қўшилиб кета олмаётганлиги ҳақида гап-сўзлар бўлди. Алоҳида вазиятларни олиб қарайдиган бўлсак, биртепар услубига мослашганлиги кўринади. Мен эса унинг ўйинини бошқача баҳолайман – у бизнинг ўйинга эмас, бизникилар унга мослашишса фойдалироқ бўларди, Кото бизникилардан анча тезроқ фикрлайди ва энг асосийси у каби легионерлар бизнинг футболга МДҲ мамлакатларидан келган футболчилардан фарқли ўлароқ янги элементларни олиб кирашади, легионерларни таклиф қилишдан мақсад ҳам шу эмасми аслида…

10. Воҳид Шодиев – Ўзбек футболи ҳужумчилар дефицитини ҳис қилаётган даврда унчалик ҳам ёмон кўринмади. Ҳамма танқидга учраётган бир пайтда гол урган ягона футболчимизни ҳам танқид қилсак инсофдан бўлмас…

11. Олександр Пишур – Шарҳлар давомида топ даражадаги ўйинчига чиқарилаётган ушбу легионеримиз ўйинни ёмон ўтказмади, битта голли тўп узатишни амалга оширди, умуман олганда эса у бизнинг футболчиларимиздан кучли психологияси билан ажралиб туради холос, бошқа барча параметрлар бўйича эса (бўйини ҳисобга олмаганда) бизникилардан унчалик фарқ қилмайди. Ҳозирча Пишур даражасидаги ҳужумчилар ҳам ўзбек ҳужумчиларидан кучлироқ экан, нима ҳам дердик ёшларимиз улғайишини кутишда давом этамиз…

12. Захирадан тушганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Бердиев ҳам, Зотеев ҳам бирдек ҳаракат қилишди. Раҳматуллаев эса юқори техникали ўйинчи бўлишига қарамай биз кутган даражада асосий таркибдан ўрин олмаяпти.
Умуман олганда «Бунёдкор»нинг бугунги ўйини ички чемпионатимизнинг асл аҳволини кўрсатиб турибди. Миллий чемпионатимиз эса бу алоҳида катта мавзу…

UMID91 никили ўқувчи
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  438
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  250
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  186
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг