UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  10 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Ўзингизни қўлга олинг Забиҳилло ва Достонбек! Янгиликлар

Ўзингизни қўлга олинг Забиҳилло ва Достонбек!

Айни пайтда Хитойда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этмоқа.

Биринчи турда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қатарга 0:1 ҳисобида ютқазишди, иккинчи турда эса Ўзбекистон мезбон Хитой устидан 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. 15 январь куни гуруҳ босқичининг 3-турида Уммон билан ўйнаймиз. Мана шу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Халқимиз жамоамиздан албатта ғалаба кутмоқда. 



Дастлабки турда жамоа етакчиси дея аталаётган Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ўхшамади. Хитой билан баҳсда эса у ўзини қўлга олди ва баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Бироқ терма жамоамизнинг яна икки етакчиси дастлабки икки баҳсда ўзидан кутилган ўйини кўрсата олишмади. Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори ва етакчиси ҳисобланади. У ўз клубида балки ёрқин ўйин кўрсата олмас, аммо терма жамоага кўп фойда келтиради. Таиланддаги ўртоқлик мусобақасининг энг яхши тўпурари бўлган Ўринбоев финалда Японияга 2та гол урганди. Достонбек Ҳамдамов эса якунланан мавсумда "Бунёдкор"нинг ҳақиқий етакчисига айланиб олди. У олий лигада 10дан ортиқ гол урди. Осиё чемпионатининг дастлабки икки турида мана шу футболчилар мухлислар кутган ўйинни кўрсата олишмади. 

Олдинда Уммон билан ўйин бор. Кўпчиликнинг истаги шу: Забиҳилло ва Достонбек уйғонинг! Сизнинг вақтингиз келди! 



Оддий мухлис Улуғбек Мирзамуротов

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика