UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Ўзил – “Арсенал” учун янги Фабрегасми? Янгиликлар

Ўзил – “Арсенал” учун янги Фабрегасми?

Венгер охир оқибат Ўзилни ўз клуби сафига қўшишга эришди ва бу билан “Арсенал” мухлисларини ҳайратда қолдирди.
Албатта, барча клубда қандайдир кичик ўзгариш юз беришига умид билан кутди, лекин вазиятнинг бундай тус олишини ҳеч ким кутмаганди. Тўғрисини айтганда Месутнинг Мадрид клубини нега тарк этганлиги тушунарсиз бўлди. Кўпчилик учун бу тушга ўхшаши мумкин, лекин энди Ўзил – “Арсенал” ўйинчиси. Қани энди кўрамиз футболчи “Арсенал”га нималар келтира олар экан. Келинг аввалида Ўзилни Санти Касорла билан солиштирсак. Чунки айнан испан футболчиси ўтган мавсум Венгернинг жамоасида яққол ажралиб турди.

Ўзил – сўнгги тўп узатишнинг устаси, жамоаси ҳужумчиларига қулай вазиятлар яратиб берадиган футболчи. Ўтган мавсум Испания чемпионатида у 32 учрашувда иштирок этиб, 13 голли тўп узатишни амалга оширган. Ўртача ҳисобда айтадиган бўлсак, 1 та голли тўп узатиш, 155 дақиқага тўғри келаяпти. Санти “Арсенал” таркибида чемпионатнинг 38 ўйинида иштирок этиб, 11 та голли тўп узатишни амалга оширган. Бу футболчи тўп узатишларининг ўртача ҳисоби – 1 та голли тўп узатиш, 300 дақиқага тўғри келаяпти. Бу Месутнинг натижасидан 2 карра кам дегани. Месут рақиб жарима майдончаси ичида комбинацион ўйин намойиш этишни ёқтиради (бу вазиятдаги асосий тўп узатишлар фоизи Месутда 11%, Сантида 7.4 %). Санти узоқда етказиб бериладиган тўп узатишлар натижаси, самарадорлиги ва аниқлиги бўйича 80 фоизлик кўрсатгичга эга бўлса, ўз навбатида Ўзил бу кўрсатгич бўйича 62.5 фоизга эга. Санти ўз жарима майдончаси ичига кўпроқ келиб туради ва тўпни узоқдан туриб икки қанотга етказиб беради. Месут эса аксинча рақиб жарима майдончасида ўйнашни ва қисқа тўп узатишларни амалга оширишни ёқтиради. Бу эса ўз-ўзидан унинг аниқлик билан тўп узатишларига таъсир кўрсатади.

Зарбага келадиган бўлсак, Касорла ўзининг 12 голдан 5 тасини рақиб жаримасидан ташқарида туриб киритган бўлса, қолганларини жарима майдончаси ичидан киритган. Санти зарбаларини чап оёқда беришни яхши кўради – 7 та гол, бироқ у ўнг оёқда ҳам қаттиқ зарба бера олади – 4 та гол. Бундан ташқари футболчи бош билан гол уриб – 1 та гол, универсал эканлигини ҳам кўрсатиб қўйган. Ўзил – чапақай (яъни чап оёқда ўйнайди), у 9 та голидан 7 тасини чпа оёқда киритган. Месут камдан-кам вазиятларда узоқдан зарба беради. У аксарият ҳолларда кичик масофадан зарба бериди (чамаси 10-12 метрлардан). Умуман олганда Ўзил ўзоқ масофадан кўп тепмасликка ҳаракат қилади, у қисқа тўп узатиш билан шерикларини яхши вазиятга олиб чиқишни маъқул кўради. Бу ерда ўз ўзидан аниқ зарбалар статистикаси бўйича Ўзил олдинда туради – 82% (Сантида-53%).

Бу билан жамоада Касорла ва Ўзил бир бирига қариб сифатида келтирмоқчи эмасмиз. Албатта бу футболчилар жамоада бир-бирини ажойиб тарзда тўлдириб туради. Месутнинг асосий таркибга киритилиши, Росицкини таркибдаги ўрнидан чиқариб юбориши ҳам мумкин, бироқ ҳали футболчиларни майдонда жойлаштириш бўйича Венгер қандай сиёсат олиб боради буни вақт кўрсатади.

Келинг энди Фабрегас ва Ўзилларнинг плеймейкерлик хусусиятларини солиштириб кўрсак. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки немис футболчиси испаниялик футболчидан 1 йилга ёшроқ. Месут 20 ёшлигида бир мавсумда 14 та голли тўп узатишни амалга оширган. Бу ўртача ҳисобда 1 та голли тўп узатиш учун 143 дақиқа тўғри келаётганлигини кўрсатади. Месут 2010 йилда 22 ёшга тўлганида “Реал Мадрид”га ўтди. Бу ерда унинг самарадорлиги қисқариб кетди деб ўйлаганлар қаттиқ адашади. Испанияда 1 голли тўп узатиш учун, футболчига 150 дақиқа керак бўларди холос. Бундай тўп узатишларини Ўзил бир мавсумда 20 тасини амалга оширади. Лекин бундай натижага эришишга унинг шериклари ҳам сабабчи. Чунки шерикларнинг юқори даражаги футболчилар эканлиги Ўзил етказиб берган тўпларнинг аксарияти гол билан якунланишига олиб келган. Аммо Англияда бундай вазиятлар ва шериклар бўладими ёки йўқми мавсум давомида кўриб оламиз.

Бу кўрсаткичларга янада аниқлик киритиш мақсадида Фабрегаснинг натижалари юзланамиз. 2007-2008 йил мавсуми бошидан бошлаб, 20 ёшга яқинлашиб қолган Фабрегас “Арсенал”га ўйнай бошлади. Айнан манашу даврда у Ўзил билан тенглаштира олишимиз мумкин бўлган кўрсатгичларни қайд эта бошлади. 18 та голли тўп узатиш, ўртача ҳисобда 1 та голли тўп узатиш 159 дақиқада амалга оширилган. Кейинчалик Фабрегаснинг фаолиятида жароҳатлар туфайли тўхталишлар юз берган. Фабрегас “Барселона”га ўтганида эса, унинг голли тўп узатишлари сони мавсум давомида 15 тадан ошмаган. Бу ўртача ҳисобда 1 та голли тўп узатиш 200 дақиқага тўғри келади.
 

Муродов Миразиз тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика