UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  0 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  1 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  6 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  16 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  13 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Футболда айланадиган пуллар масаласи ҳеч қачон мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун Coca-Cola Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси Одилжон Ҳамробеков эканини барча билса керак. Ёки чемпионатимизда таркибининг умумий қиймати борасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турганини очиқ манбалардан топса бўлади.

Аммо шундай саволлар борки, кундузи оёқяланг югуриб ҳам жавоб тополмайсиз. Масалан, айни пайтда Ўзбекистоннинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини биласизми? Жавобингиз инкор шаклда бўлса, кучли учлик сиз учун:

3. "Насаф" 

Охирги йилларда Қашқадарё клуби иқтисодий жиҳатдан беқарор кунларни бошдан ўтказди. Жорий мавсум ҳам Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий рақобатчиларига нисбатан анча ёмон шароитда ишлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "аждарлар"нинг 2022 йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу рақам Суперлигада унча-мунча жамоаларнинг ҳавасини келтириши аниқ.

Шунга мос равишда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Айни пайтда Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли якунлаганини унутмаслик керак. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчилар — Ойбек Бозоров билан Ҳусайн Норчаев (800 минг евро).

2. "Пахтакор"

Тошкент гранди бу йил молиявий куч борасида 2-ўринга тушиб қолди. "Шерлар"нинг 1 йиллик харажатлар сметаси 68 миллиард сўмни ташкил қилади (Шунингдек, ёзда Ҳожимат Эркиновнинг трансферидан 220 минг доллар ишлаб олинган эди). Ҳозирча Максим Шацких шогирдлари мусобақа жадвалида ҳам 2-поғонада боришяпти. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи Одил Ҳамробеков бўлиб, унинг трансфер қиймати 1 млн еврога тенг.

1. "Навбаҳор"

"Лочинлар"ни гранд клубга айлантириш учун сўнгги йилларда катта маблағлар сарфлаб юборилди. Наманган клубининг жорий мавсум учун харажатлар сметаси эса барчаникидан каттароқ бўлиб, деярли 84 млрд сўмни ташкил қилади. Мос равишда Самвел Бабаян шогирдлари кубок ва чемпионат ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб туришибди.

Сизнингча, 2022 йил учун энг кичик смета қайси жамоага тегишли? Эртага шу ҳақда маълумот берамиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика