UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади  1 10:25Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. “Насаф” - “Пахтакор” учрашуви олдидан  1 10:09Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади  23 10:02Дзагоев Конфедерациялар кубогида ўйнамайди  1 09:42Франческо Тотти: "Сени Севаман!"  5 09:21Акинфеев 9-марта Россияда энг яхши дарвозабон бўлди  0 09:00Лучано Спаллетти: «Тотти «Рома» вице-президенти бўлиши керак»  1 08:40ЕЧЛ 2017/2018. Гуруҳ босқичига чиққан барча клублар номи маълум   5 08:20«Бешиктош» Туркия чемпиони бўлди  0 08:01«Бенфика» - Португалия кубоги соҳиби  0 07:52Месси 4-марта «Олтин бутса»ни қўлга киритиб Роналдуга етиб олди  19 07:50"Қўқон-1912": "Металлург" билан учрашувига тайёргарлик бошланди  4 07:05Ўзбекистон кубоги: "Насаф" - "Пахтакор" жавоб ўйини олдидан  16 01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  1

08 окт 18:25
Янгиликлар

Ўзбекистон U-19’нинг Непалга қарши таркиби маълум

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 8 октябрь, сешанба куни 2014 йилги Осиё чемпионати “А” саралаш гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Непал ёшларига қарши майдонга тушади.
Ушбу учрашув Алексей Евстафеев шогирдлари учун саралаш баҳсларидаги иккинчи баҳс, Непал учун эса учинчи ўйиндир. Бунгача Ўзбекистон ёшлари Туркманистон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Непал футболчилари Туркманистон ва Ҳиндистонга қарши кечган дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учрашди.

Аввалги ўйинлар
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларида бунгача уч марта Непалга қарши майдонга тушиб, барча учрашувларда ғалаба қозонган. Жамоаларнинг дастлабки ўйини 1998 йили, Бағдодда ўтган саралаш баҳсларида қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон ёшлари 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоаларнинг кейинги ўйинлари ОЧ-2002 ва ОЧ-2008 саралашлари доирасида Тошкентда ўтказилган. Дастлабки ўйинда Виктор Борисов шогирдлари 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, кейинги ўйинда Аҳмаджон Убайдуллаев шогирдлари ҳужумчи Кенжа Тўраевнин ягона голи эвазига рақибни таслим этишган.

Ўзбекистон ва Непал терма жамоалари U-19дан бошқа ёш тоифаларида ҳам авваллари тўқнаш келишган. Жумладан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси икки марта – ўсмирлар ўртасидаги 2000 ва 2006 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Непалга қарши тўп сурган. Бахтга қарши, ҳар иккиси Непал пойтахти Катманду шаҳрида ўтган ўйинлар ўзбекистонлик ўсмирлар учун муваффақиятсиз якунига етган. ОЧ-2000 саралашида Ўзбекистон ўсмирлари Непалга 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, орадан беш йил ўтиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Қизиқарли маълумот сифатида, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 7 октябрдаги ўйин Непалга қарши фаолиятидаги биринчи тўқнашув эмас. Евстафеев 2012 йили U-22 ёшлар термаси устози сифатида Катмандуда Непал ёшларига қарши чиқиб, Шоҳруҳ Гадоев ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг дубллари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги ўйин
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Непалга қарши майдонга тушадиган таркиби Туркманистон билан ўйиндагига нисбатан фарқ қилади. Жумладан, ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган ўнг қанот ҳимоячиси Достонбек Турсунов бу сафар асосий таркибда майдонга тушади. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Сардорбек Азимов ва Нажмиддин Нормуродов, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев ҳам бугун биринчи марта саралаш баҳсларида майдонга тушишади.

Ўзбекистон U-19 ва Непал U-19 ўртасидаги саралаш учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. Ўзбекистон оқ либос, Непал қизил рангли либосда ҳаракат қилади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушади:

ЎЗБЕКИСТОН U-19: 12. Шерзодбек Абдураимов, 2. Азизбек Мамазоитов, 3. Аббосжон Отахонов, 7. Сардорбек Азимов, 10. Элдор Шомуродов, 13. Бобур Давлатов, 14. Меҳрож Ғуломов, 16. Нажмиддин Нормуродов, 17. Дурбек Камолов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 33. Достонбек Турсунов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: