UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этиладиган U-19 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этади.
3 октябрь куни саралаш баҳсларида иштирок этадиган меҳмон жамоалар ўрин олган Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида мусобақа ташкилотчилари, расмийлари ва термаларнинг менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Мусобақа арафасида ташкил этилган митингда энг муҳим масалалардан бири – бўлажак учрашувларда жамоалар қайси рангли либосларда тўп суришларига аниқлик киритилди. Митинг якунларига кўра, Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани кўк либосда бошлайдиган бўлди.

Жумладан, 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши кечадиган баҳсда ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда майдонга чиқишади. Рақиб эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўйинда Ўзбекистон термаси оқ рангли либосда ҳаракат қилади, рақиб эса ўзининг анъанавий қизил рангли либосларида тўп суради.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда ҳиндлар кўк рангли, ўзбекистонликлар эса оқ рангли либосларда майдонга тушишади. Саралаш босқичининг сўнгги, қайсидир маънода, финал баҳсига айланиши кутилаётган Қатарга қарши ўйинда ҳам Алексей Евстафеев шогирдлари оқ либосда майдонга тушишса, Қатар ўзининг тўқ қизил рангдаги футболкаларида ҳаракат қилади.

Саралаш босқичининг барча ўйинлари Доҳадаги «Ал-Араби» стадионида ўтказилади. Ўйин кунлари маҳаллий вақт билан 16:30 ва 19:00да (Тошкент вақти билан 18:30 ва 20:00да) учрашувлар ўтказилади. 19:00даги ўйинларнинг барчаси Қатар ёшлари иштирокидаги баҳслардир. Бошқа меҳмон жамоалар каби Ўзбекистон ҳам фақат бир марта – Қатарга қарши ўйинда нисбатан салқин вақтда ўйнаш имконига эга бўлади. Терма жамоанинг қолган барча ўйинлари кун ҳарорати ҳали нисбатан иссиқ бўлган вақтга тўғри келади.

Маълумот ўрнида, шу кеча-кундузда Қатарда ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиб, кўринишидан, бу Ўзбекистондаги сентябрь бошидаги одатий ҳароратдан кўп ҳам фарқ қилмайдигандек кўринади. Бироқ, намликнинг Ўзбекистондагидан деярли икки баробар юқори эканлиги футболчилардан катта куч, чидам ва матонат кўрсатишни талаб этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика