Ўзбекистон U-19 - "NBU-Осиё" 7:0

Narzulla Saydullayev
30 апр 2014
Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун биринчи лиганинг "NBU-Осиё" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда ёшларимиз йирик 7:0 ҳисобида зафар қучишди. Шу билан ушбу жамоанинг Тошкентдаги 10 кунлик йиғини ўз ниҳоясига етди. Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз бу йиғин доирасида бундан олдин "Бунёдкор" жамоаси ёшлари устидан 4:1 ҳисобида устун келишганди.

Энди 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоамиз май ойида йиғин ўтказади.

Ўзбекистон U-19 - "NBU-Осиё" 7:0
Голлар
: Андрей Сидоров 2та, Элдор Шомуродов, Иззатилла Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Сардор Азимов, Зоҳид Акбаралиев.

Ушбу ўйин ҳақида батафсил маълумот ва фотогалерея кечроқ сайтимизда эълон қилинади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia