Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Японига мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
20 авг 2015, 15:58
Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати финал босқичидаги иккинчи ўйинини ҳам ўтказди.

“А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг иккинчи турдаги рақиби Япония терма жамоаси бўлди. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик қизлар 0:6 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси биринчи турда мусобақа мезбонлари — Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Ўзбекистон ўзининг навбатдаги учрашувини 22 август куни Австралия U-19 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.

U-19 аёллар Осиё чемпионати.

Нанкин, Хитой.

Ўзбекистон – Япония 0:6

Голлар: Сонода Мизуки (5, 77), Саике Кико (25, 35, 47), Ҳасегава Йуи (36)

Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Нилуфар Қудратова, Лианна Норбекова, Мафтуна Шоимова, Дилдора Эргашева (Камолтоева Нозима), Умида Зоирова, Дилноза Бектемирова, Дилдора Нозимова (Шахноза Қурбонова), Шохида Тожиддинова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова (Гулхаё Маннобоева)

Япония: Матсумото, Ҳасегава Йуи (Нишида), Сеике Кико (Момики Юка), Такемура Мисаки, Миура, Мизутани Юки, Ҳаза Ҳисуй, Матсубара, Миягава, Анзай Юка (Шираки Акари), Сонодо Мизуки.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com