

Учрашувнинг барча ташкилий масалалари муҳокама этилган йиғилишда "Насаф" ҳамда "Андижон" вакилларига эртанги беллашув расмий тадбирлари дастури хусусида тўлиқ маълумот берилди.
Маълум бўлишича, эртага "Насаф" қизил, "Андижон" эса оқ либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Суперкубок беллашуви "Бунёдкор" стадионида 19:30 да бошланади.






