Ўзбекистон Суперкубоги чипталари сотила бошланди
17 авг 2023 14:45
Янгиликлар
Ўзбекистон Суперкубоги чипталари сотила бошланди
Беллашув 19:30 да старт олиши режалаштирилган.
Мазкур беллашув чипталари бугун, 17 августдан бошлаб сотувга чиқди. Чипталарни iTicket.uz сайти орқали электрон харид қилиш имконияти мавжуд. Қайд этиш керак, “Сўғдиёна” стадиони 11 минг ишқибоз учун мўлжалланган.

Суперкубок ўйинида "Пахтакор" номинал мезбон ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, стадионнинг 3А секторидан "Пахтакор" фан-клуби жой олиши режалаштирилган. "Насаф" фан-клуби вакиллари эса 4А секторидан фойдаланиши кўзла тутилган. Мазкур сектор чипталари Лига томонидан ҳар икки клуб учун тақдим этилади. Ўз навбатида, "Пахтакор" футбол клуби мухлислари мазкур мақолада келтирилган сурат бўйича 3А секторидан чап тарафга томон, "Насаф" ишқибозлари эса 4А секторидан ўнг томонга қараб чипталар харид қилиши тавсия этилади.
Чипталар учрашув стартига қадар электрон сотувда бўлади. 23-24 август кунлари эса чиптани "Сўғдиёна" стадиони кассалари орқали ҳам ҳарид қилиш мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар