UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  0 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалга чиқа олмади Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалга чиқа олмади

ЖЧ-2013 1/8 финали доирасидаги Гондурас - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланадиган ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.   


Гондурас U17 - Ўзбекистон U17 - 1:0 (0:0)

Гол: Хорхе Бодден 74, - 1:0. 
Гондурас U17:
1.Кристиан Эрнандес, 2.Кевин Алварес, 3.Алваро Ромеро, 4.Луис Сантос, 5.Аноал Эрнандес, 7.Брайн Веласкез, 8.Кристофер Алегрия, 9.Альберт Элис, 10.Исаак Борхас, 11.Рембрандт Флорес , 17.Фредди Медина (18.Хорхе Бодден, 56) (6.Деврон Гарсия, 87)
Ўзбекистон U17: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 3.Абдулазиз Жўрабоев, 4.Акром Комилов, 5.Одилбек Ҳамробеков, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (8.Аббос Неъматиллаев, 34) (10.Жавоҳир Сиддиқов, 75), 15.Иззатилла Абдуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Шоҳжаҳон Аббосов (14.Исломбек Каримов, 46), 20.Отабек Шукуров. 

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 7, Акобир Тўраев 20, Альберт Элис 44, Абдулазиз Жўрабоев 45+1, Отабек Шукуров 69, Жавоҳир Сиддиқов 88. 

Четлатиш: Акром Комилов 24.


Матнли трансляция 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини 1/8 финалда тўхтатишди.

90+5-дақиқа. Иззатилла Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди ва ўйин тугади

90+4-дақиқа. Одил Ҳамробеков ҳужум вақтида тўпни қўли билан ўйнади деб топилди

90+1-дақиқа. Сиддиқов томонидан амалга оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Қарши ҳужумдан сўнг Элис дарвозамиз томон зарба берди, тўпни Каримов ушлаб олди

90-дақиқа. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

89-дақиқа. Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўпол ўйналди, ҳакам жарима тўпини белгилади

88-дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сиддиқов

87-дақиқа. Ўзгариш. Гондурас. Хорхе Бодден ўрнига Деврон Гарсия тушди

85-дақиқа. Иззатилла Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди 

82-дақиқа. Сиддиқов тўпни Абдуллаевга оширди, Иззатилланинг тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришди

80-дақиқа.  Рустам Ашурматов дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб секинлашди ва дарвозабонга бориб тушди

75-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Аббос Неъматиллаев ўрнига Жавоҳир Сиддиқов тушди

74-дақиқа. Брайн Алварес уч ҳимоячимиз орасида тўпни шеригига ошириб берди, захирадан майдонга тушган Бодден тўпни осонгина дарвозага тўғирлаб қўйди - 1:0.

74-дақиқа. ГОЛ 1:0. ХОРХЕ БОДДЕН

73-дақиқа. Отабек Шукуров ноаниқ пас берди ва рақиб қарши ҳужумга ўтди

71-дақиқа. Иззатилла Абдулалевнинг жарима майдони ичига оширган тўпига Неъматиллаев ета олмади

69-дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров

68-дақиқа. Дастлаб Элис, сўнгра Бодден узоқ масофадан зарба берди, иккаласи ҳам ноаниқ

65-дақиқа. Сўнгги дақиқаларда устунлик Гондурас томонида.

63-дақиқа. Элис ҳаводаги курашда Сарвар Каримовга нисбатан қўпол ўйнади, шифокорлар дарвозабонимизга ёрдам кўрсатишди

60-дақиқа. Гондурас аввал жарима тўпини амалга оширди, сўнгра бурчак тўпи. Бурчак тўпидан сўнг Кевин Алварес боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди

58-дақиқа. Иззатилла Абдуллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

56-дақиқа. Ўзгариш. Гондурас. Фредди Медина ўрнига Хорхе Бодден майдонга тушди

54-дақиқа. Иззатилла Абдуллаев ўнг қанотда анча фаол, унинг ошириб берилган тўпга Неъматиллаев ета олмади. 

53-дақиқа. Гондурас яна ҳужумга ўтди, Элиснинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

52-дақиқа. Иззатилла Абдуллаев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва марказдаги шерикларига тўпни оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

51-дақиқа. Алегриянинг кучсиз зарбасидан сўнг тўпни Каримов ушлаб олди

48-дақиқа. Рақибнинг тезкор қарши ҳужуми, бу вазиятда Сарвар Каримов дарвозасини ташлаб чиқиб тўпни эгаллаб олди

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди

46-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шоҳжаҳон Аббосов ўрнига Исломбек Каримов тушди

45+2-дақиқа. Биринчи бўлим тугади - 0:0 ҳозирча. 

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Абдулазиз Жўрабоев

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44-дақиқа. Огоҳлантириш. Гондурас. Альберт Элис

42-дақиқа. Белгиланган жарима тўпини Медина амалга оширди, унинг амалга оширган зарбасидан сўнг тўпни Сарвар Каримов ушлаб олди. 

41-дақиқа. Шоҳжаҳон Аббосов тўпни эгаллаб олиш жараёнида кутилмаганда қўли билан ўйнаб юборди. 

37-дақиқа. Гондурасликлар ҳужумкорликни оширишмоқда

35-дақиқа. Элиснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

34-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Акобир Тўраев ўрнига Аббос Неъматиллаев майдонга тушди

32-дақиқа. Акобир Тўраев ҳужумда қўпол ўйнади, ҳужум тўхтади

30-дақиқа. Достон Ҳамдамов бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

27-дақиқа. Кевин Алвареснинг дарвозага йўллаган зарбаси хавфли ва ноаниқ чиқди. 

25-дақиқа. Амалга оширилган жарима тўпи дарвозамиз ёнидан ўтиб кетди. 

24-дақиқа. Четлатиш. Ўзбекистон. Акром Комилов ўйиндаги иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди

20-дақиқа.Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акобир Тўраев 

19-дақиқа. Яна бир вазият Гондурасда. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди, қайтган тўпга Брайн Веласкез кучли зарба берди, яхшики зарба ноаниқ кетди. 

18-дақиқа. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, аммо рақиблар хавфни баратарф этишди. 

17-дақиқа. Хавфли вазият! Гондурас қарши ҳужумга ўтди. Аммо жарима майдонимиз ичига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. 

15-дақиқа. Ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатиб берилган тўпни Аббосов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

13-дақиқа. Одил Ҳамробеков жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба берди, тўпни дарвозабон эгаллаб олди.  

10-дақиқа. Ўнг қанотдан тўп рақиб жарима майдони ичига ошириб берилди. Тўп учун курашда Аббосов дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади.

8-дақиқа. Ҳужумга ўтган Кевин Алвареснинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

7-дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акром Комилов

6-дақиқа. Кичик устунлик биз томонда. Футболчиларимиз тўпни ўзларида сақлаб туриб рақиб жарима майдони ёнида бир бирларга ошириб туришибди. 

3-дақиқа. Яна Гондураснинг ҳужуми. Чап қанотдан ошириб берилган тўпни ҳужумчи дарвозага йўллай олмади. 

2-дақиқа. Энди Ўзбекистон ҳужумга ўтди. Аммо Аббосов томонига ошириб берилган тўп ноаниқ чиқди. 

2-дақиқа. Дастлабки вазиятни рақиблар юзага келтиришди. Жарима майдонимиз ичида ошириб берилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди.  

1-дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика