UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  4 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  7 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди

15 август куни Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашув "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйиндан сўнг мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташланади.

Шу куни Суперлига 16-туридан ўрин олган икки учрашув ҳам ўтказилади. Спорт-ТВ соат 20:15 дан бошлаб "Олимпик" — "Сўғдиёна" беллашувини жонли эфирга олиб чиқади. Айнан шу учрашув якунига етгач, навбат кубок қуръасига берилади.

Маълумот учун, ярим финалнинг икки беллашуви август ойи охирида, аниқроғи, Суперлига 17-тури якунига етганидан сўнг ўтказилади. Ишчи режа сифатида 28-29 август саналари танлаб олинган. Ярим финал жуфтликларидан келиб чиқиб, ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтишига ойдинлик киритилади.

Регламентга кўра, чорак финални сафарда ўтказиб ғолиб чиққан жамоаларда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш имконияти юқори бўлади. Ҳозирга келиб, "Сурхон" клубининг ярим финал босқичини сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. Агар, "Бунёдкор" клуби ҳам ярим финалга йўл олса, у ҳолда “қалдирғочлар” ҳам финал йўлланмаси учун сафарда кураш олиб боришига тўғри келади. Ўз-ўзидан "Навбаҳор" ва "Андижон" финал олдидан ўз майдонида ўйин ўтказади. Чорак финалнинг сўнгги ўйинида "Пахтакор" клубининг қўли баланд келса, у ҳолда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш учун ҳақли клублар сони 3 тани ташкил қилади. Бу ҳолатда "Навбаҳор", "Андижон" ва "Пахтакор" клубларидан қай бирининг ярим финални сафарда ўтказиши масаласига қуръа ойдинлик киритиб беради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика