UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   0 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал жавоб учрашувлари якунланди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал жавоб учрашувлари якунланди

Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Кубоги-2014
Чорак финал, жавоб учрашувлари
18 июнь, чоршанба
18.30 - «Локомотив» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) 3:0
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Биринчи ўйин: 4:3
Гол: Жасур Ҳасанов (катта) 67, Иван Нагаев 87, Виктор Карпенко 89
"Локомотив": Темур Жўраев, Илҳом Суюнов (Карен Абрамов, 46), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов (катта) 66), Фарҳод Тожиев, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Иброхим Раҳимов, Бобур Тиллабоев (Иван Нагаев, 46), Лутфулла Тўраев
Захира: Сарвар Каримов, Акмал Холматов, Жасур Ҳасанов, Вячеслав Шевченко.

"Динамо": Тоштурдиев, Сиддиқов, Боймаматов, Давронов, Азимов, Исроилов, Жониев, Адамян, Ражабов, Локаев, Абдусалимов
Захира: Низомов, Сафаров, Ҳамидов, Туробов, Иброҳимов, Шарипов.


--------------------

Олмалиқдаги ўйиннинг 15-дақиқасида Сардор Рашидов майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, ўнг қанот томон югурди уч футболчини ортда қолдирди. Худди Роббен услубида марказ томон кириб дарвозага кучли зарба йўллади. Шомуродов харчанд уринмасин тўпни тўсиб қололмади - 0:1.

31-дақиқада жарима зарбасини Пишур амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди. У такрорий зарба бериш ўрнига тўпни ўзидан-да қулай вазиятда турган Зотеевга берди. Олег эса дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 0:2га оширди.

44-дақиқада Пишур якка курашда рақибдан устун келиб, тўпни Рашидов томон узатди. Сардор эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага чиройли тарзда йўллаб қўйди - 0:3.

52-дақиқада чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Рашидов қойилмақом тарзда бажариб, "Бунёдкор"ни 0:4 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

19.00 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:4
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Биринчи ўйин: 2:2
Гол: Сардор Рашидов 15, 44, 52, Олег Зотеев 31,
"Олмалиқ": 1.Мақсатмурод Шомуродов, 3.Шавкат Муллажонов (С), 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Шакер Зуаги (5.Азамат Исроилов, 33), 7.Достон Абдураҳмонов (11.Зохир Пиримов, 62), 10.Санжар Шоаҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Дилявер Абибуллаев (9.Зафар Полвонов, 71), 19.Шерзод Ҳакимов, 20.Дарко Станоевич, 21.Александр Алимпиевич

Захира: 16.Умид Хонимқулов, 2.Темур Кагиров, 22.Иқболжон Акромов, 23.Сарваржон Жўраев

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (15.Ислом Иномов, 65), 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Минори Сато, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев (54.Темур Аюпов, 44), 21.Сардор Рашидов (28.Достонбек Ҳамдамов, 79), 33.Олег Зотеев, 48.Акромжон Комилов

Захира: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров,

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 25, Шерзод Ҳакимов 55, Шавкат Муллажонов 78

--------------------

4-дақиқада Солиевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Болтабоев дарвозага йўллади - 1:0.

10-дақиқада Каримовнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Андреев дарвозага жойлади - 2:0

20-дақиқада Солиев чап қанотдан тезлик билан дарвозага яқинлашди ва ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди, 3:0.

47-дақиқада Андреев ўрта масофадан кучли зарба билан ҳисобни 4:0га етказди.

80-дақиқада Иброҳимов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Белгиланган пенальтини Анвар Солиев аниқ амалга оширди - 5:0.

88-дақиқада  Маъруф Аҳмаджонов бирга-бир ҳолатда ҳисобни қисқартирди, 5:1

19.30 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Оқтепа» (Тошкент) 5:1
Ҳакамлар
: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Биринчи ўйин: 7:1
Голлар: Жамшид Болтабоев 4, Станислав Андреев 10, 47,  Анвар Солиев 20, 81 пенальти - Маъруф Аҳмаджонов 88
"Пахтакор": Никита Рибкин, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Жамшид Болтабоев, Камолиддин Тожиев, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов, Станислав Андреев, Анвар Солиев
Захира: Александр Лобанов, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Иброҳимов, Игорь Рогованов, Жавоҳир Соҳибов

"Оқ-тепа": Парванов, Свиридов, Турдиев, Павленко, Шоғуломов, Тешабоев, Магдеев, Аҳмаджонов, Усмонхўжаев, Прохоров, Қорақулов
Захира: Усмонов, Х.Йўлдошев Н, Х.Йўлдошев Х., Зайниддинов, Пирназаров, Турсунов, Мирзааҳмедов


--------------------

30-дақиқада Артур Геворкян жамодоши Илҳом Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Илҳом вазиятдан унумли фойдаланди - 1:0.

49-дақиқада ўнг қанотдан бурчакдан узатилган тўпни узоқ бурчакда турган Ҳамза Каримов кучли зарба билан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

63-дақиқада Артур Геворкян узатиб берган тўпни Мақсуд Каримов ажойиб тарзда дарвозага йўллади - 3:0.

73-дақиқа. Шаҳбоз Эркинов чап қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан осонлик билан дарвозага йўллади - 3:1.

19.30 - «Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган) 3:1
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Биринчи ўйин: 1:0
ГОЛЛАР: Илҳом Шомуродов 30, Ҳамза Каримов 49, Мақсуд Каримов 63 - Шахбоз Эркинов 73
"Насаф": 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Илҳом Шомуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян (с), 19. Игор Таран, 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов.
Захира: 1. Михаил Наумов, 5. Ботир Қораев, 10. Кенжа Тўраев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 38. Дониёр Нарзуллаев, 41. Азамат Алланиязов, 42. Нажмиддин Нормуродов.

"Навбаҳор": 46. Хуршид Жўжаев, 3. Ботирбек Тўрабоев, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматилла Бердимуродов, 8. Азимжон Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 18. Собир Ҳамидов, 21. Аъзамжон Алиев, 23. Абдумалик Абдуллаев, 25. Элёр Жаҳонов, 50. Юрий Рижко.
Захира: 24. Дониёржон Усмонов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 7. Мансуржон Саидов, 9. Илҳомжон Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббимжон Ҳасанов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика