Ўзбекистон кубоги. Бугун "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви

Narzulla Saydullayev
31 июл 2013, 10:24
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 31 июль, чоршанба куни Ўзбекистон кубоги ярим финал биринчи учрашувлари доирасида “Локомотив”ни қабул қилади.
Ушбу учрашувга кириш ҳуқуқини берувчи чипталар тайёрланди. Чипталар сотуви ўйин куни соат 10:00дан бошлаб “Жар” стадиони кассаларида йўлга қўйилади. “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви чипталари ўз тоифасига қараб нарҳланган: 1-ТОИФА – 5.000 сўм, СИП – 8.000 сўм, ВИП – 10.000 сўм.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ушбу учрашувга қуйидаги ҳакамларни тайинланди.

31 июль, чоршанба
“Жар” стадиони. Соат 19:00
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ”
Бош ҳакам
: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл)
Захира ҳаками: Ҳасан Рўзимов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Радик Серазитдинов (Тошкент)

Учрашувни СПОРТ телеканали тўғридан тўғри намойиш этилади. Сайтимизда эса матнли трансляция олиб борилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia