Ўзбекистон - Эрон ўйинини Бенжамин Уильямс бошқаради

Narzulla Saydullayev
26 авг 2016, 15:44
Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, “А” гуруҳи баҳслари доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувини австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ушбу ўйинни бошқариш учун бош ҳакам сифатида ФИФА томонидан Бенжамин Жон Уильямс тайинланган.

6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

БУ учрашув учун ҳакамлар назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, учрашув комиссари – фаластинлик Жебрил Али.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com