UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  37 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  176 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда? Янгиликлар

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?

Ўша учрашувда ўзбекистонлик ён ҳакамнинг хатоси сабабли африкаликлар ғалаба қозонган.

Бугун Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувларига старт берилади. "C" гуруҳида тур доирасида Ўзбекистон — Миср учрашуви ўтказилади. Нант шаҳридаги "Божуар" стадионида ўтказиладиган беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки турда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бразилиялик мутахассис Рожерио Микале мураббийлигидаги Миср эса Доминикан Республикаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Миср Олимпия терма жамоаси ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўзбекистонлик тенгқурларини мағлуб этганди.

Мазкур учрашувда қайдномага киритилган футболчиларнинг 12 нафари Париж Олимпиадасида иштирок этмоқда. Шунингдек, "фиравнлар" икки нафар ёши катта ўйинчи хизматидан фойдаланмоқда. Улардан бири "Базель" ва "Арсенал"даги ўйинлари билан танилган, жорий мавсум сўнгида лондонликларни тарк этган Муҳаммад Эль Нени бўлса, иккинчиси мамлакатнинг етакчи клубларидан бири "Замалек"да тўп тепадиган Аҳмад Мустафо Саид Зизу ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида мисрликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлими бошларида Маҳмуд Маҳамаджонов майдондан четлатилганди. Шунингдек, Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан Ҳожимат Эркиновнинг ҳаққоний голи офсайд қайд этилган ҳолда инобатга олинмаган ва бошқа кўплаб хатоликлар кузатилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика