UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56"Челси" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро беришга тайёр  0 21:29Кака: "Неймар қаерда ўйнаса ҳам ажойиб футболчилигича қолади"  1 21:03"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда  8 20:34Игуаин: "Ювентус" Бонуччисиз ҳам кучли бўлиб қолаверади"  3 20:18ПСЖдан кутилмаган харид  10 20:07Чичарито: "Олд Траффорд"га қайтганимда ҳаяжонланаман"  4 19:34Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳидан амалдаги финалчи ва Қатар чемпиони чорак финалга чиқди + ФОТО  2 19:30Спорт. Нурмагомедов жанг муддатини кечиктиришни сўради, AIBA Президенти истеъфога чиқиши мумкин  0 19:09ПСЖ бугун тунда матбуот анжумани ўтказади  9 19:06"International Champions Cup". Мюллернинг дубли "Бавария"га "Челси" устидан ғалаба келтирди + ФОТО  11 18:58Арда Туран келажаги борасида бир қарорга келди  4 18:45Хамес: "Реал" ҳақида ўйламаяпман"  3 18:31"Сўғдиёна": Эртага "Шўртан" га қарши назорат баҳси  3 18:14Лукаку Роналду ва Левандовскига яқин эмас  13 17:43Каспер Дольберг: "Реал" менга мос"  7

05 авг 11:34
Янгиликлар

Отақўзиев кеча майдонга тушиши мумкин эди агар...

Тан олиш керак, ёзги трансфер ойнаси юртимизда ҳам қизғин суръатда кечди.

Кўплаб футболчиларнинг оралиқ танаффусда клубини ўзгартирганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек бир клубдан иккинчи жамоага ёппасига кўчиб ўтган футболчилар ҳам учради. Бу эса айрим клубларга бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бошқача айтганда, трансфер ойнасида қайсидир жамоа ютди яна айрим жамоалар эса аксинча жабр кўрди. Арзимас туюладиган либосларда ҳам катта ўзгаришлар қилинишига сабаб бўлди. Илгари асосан 20-25та форма билан мавсумни якунлаган клубларимиз жорий йилдан барча футболчиси учун аълоҳида либос олишга мажбур бўлмоқда. Сабаби чемпионат регламентига кўра, иккинчи даврада сафга келиб қўшилган футболчи фақат рўйхатдан ўтказилмаган рақамдагина ўйнай олади. Шу боис мавсумнинг қолган қисмида футболчилар 56, 78, 66 сингари рақамли либосларда тўп сурса бундан ажабланишнинг хожати йўқ. 


Юқорида айтиб ўтганимиздек, клубларда форма муаммоси юзага келмоқда. Мисол учун “Нефтчи” футболчиси айнан либосдаги муаммо туфайли кеча “Шўртан”га қарши ўйинда майдонга туша олмади. Ваҳоланки, Амет Мемет ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Отақўзиевни захирадан майдонга туширишни истаганди. Аммо рўйхатдан 50-рақамда ўтган Носирнинг шу кунги либосида 55-рақам порлаб турарди. Буни пайқаган тўртинчи ҳакам, Акмал Раҳимов футболчини майдонга тушишига руҳсат бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, “Нефтчи”нинг иккинчи давра баҳслари учун тайёрланган формалар ўйин куни олиб келинган. ПФЛ рўйхатида 50-рақамда қайд этилган Носир Отақўзиевнинг либосига негадир, шу куни 55-рақам босилганди. Ушбу муаммо туфайли ҳужумчига “Шўртан” билан ўйинда иштирок этиш насиб этмади.


Исломбек Рустамбеков 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: