UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26Флорентино Перес: "Ювентус" ва "Милан" Суперлигадан чиққани йўқ. "Барселона" эса ўйламоқда"  0 07:05Зидан "Кадис"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 05:33Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 05:20Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"  28 02:54Ла Лига. "Реал" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль  7 02:49Носир Ал Хелайфи "Ювентус" президенти Аньеллининг ўрнини эгаллади   4 02:41"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" марказий ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 02:23АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  1 02:17Франция Кубоги. Икарди хет-тиркка эришган кечада ПСЖ "Анже"ни аяб ўтирмади, "Монако" "Лион" устидан ғалаба қозонди  2 02:09Ла Лига. "Атлетик" бир киши кам бўлиб қолган "Бетис"ни юта олмади, "Вальядолид" мағлубиятдан қутулиб қолди, "Алавес" "Вильярреал"ни ютди  0 01:55ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!  302 01:51А Серия. Алекс Сандронинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади, "Интер" меҳмонда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1 01:42А Серия. Пандев дублга эришган, Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" жанговар дуранг қайд этди  9 01:33Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"сида ишончли ғалаба, "Боруссия" Мёнхенгладбахда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди"

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрлари билан ўртоқлашди.





"Биринчи галда стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Тўғрисини айтсам бугун жамоамни танимадим. Футболчилар худди биринчи маротаба майдонга чиққандек таассурот қолдирди. 90 дақиқа футбол ўйнашмади. Ўйинни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Сабабини жамоани ичида аниқлаймиз. Хато ўзимдан ўтди, деб ўйлайман. Аҳамият берган бўлсанглар Жалолиддинов билан Абдуманноповни асосий таркибда майдонга туширдим. Улар беш соатлик йўл босиб кеча машғулотларда максимал даражада иштирок этишди. Шунча пайтдан бери тайёргарлик кўриб келган йигитларни эмас уларни туширганим хатоим бўлди. Иккинчидан асосий таркибда ўйнамаётган Бахтиёр Қосимовни дарҳол бошланғич таркибга киритганим. Сўнгги паллага келибгина таркибни ўзгартириб юбордим. Шунинг ҳисобига бугун футбол бўлмади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

- Стандарт вазиятларни амалга оширган Жасур Жалолиддинов етарлича кескинлик ярата олмади. Ваҳоланки тепада яхши ўйнай оладиган футболчиларимиз бор эди. Балки бу чарчоқ аломати билан боғлиқми?

- Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида стандарт вазиятлар устида ишлаймиз. Бундай паллада Жасурда масъулиятни ўзига олиш истаги кучлилик қилди. Балки чарчоқ аломатидир. Ҳар бир бурчак зарбаларида қандай жойлашиш керак, ким қаерда туриши кераклигини машғулотларда ишлаганмиз. Уларнинг ўрнига майдонга тушиб ўйнаб бера олмайман. Ўша вазиятда Жасур тайёр бўлган экан шундай бўлди. 

- Нима деб ўйлайсиз "Андижон"нинг ўйинларига  VAR керакмикин?

- Йўқ. Буни ўтган сафар ҳам айтган эдим. Иложи бўлса "Андижон"нинг ўйинларига VAR тизмини қўйишмаслигини истардим. Майли қўйилган тақдирда ҳам рақиб томонга фойда чиқарса ҳам мен ҳич қачон индамайман. Келинг, футболни жозибасини ўлдирмайлик. Футбол ўйнайлик. Бир пайтлар Марадона ўйнаган вақтларда қўли билан гол урганда VAR бўлмаган. Кимнидир голи қайсидир жамоани чемпион қилган, жаҳон чемпионатига олиб чиққан. 

"Машъал"нинг ўйинларини ўрганиб чиққандик. Уларнинг "Бунёдкор" билан ўйинларини кузатгандик. Ҳимоядан ўйнашини, қарши ҳужумлардан фойдаланиши маълум эди. Ҳимоячиларимизнинг хатоларини таҳлил қиламиз. Биринчи турдан сўнг ҳалигача ўзимни жамоамни таний олганим йўқ. Чунки мен ҳеч қачон рақибнинг ўйинига қарамайман. Ўз ўйинимизни шакллантиришга ҳаракат қиламан. Нима учундир ўйин тўлиқ чиқаётгани йўқ. Ёки таркиб, жароҳатланганлар панд бермоқда. Мен рақибни индивидуал кучли футболчисига эътибор қаратаман. 

- "Металлург" билан сафарда жамоадан ғалаба кутса бўладими?

- Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Нима учун ишонч бўлмаслиги керак? Агар ишонч бўлмаганида мураббий сифатида фаолият олиб бормас эдим. Қийин вазиятда жамоани қабул қилиб олмаган бўлардим. Ҳозирги таркибимдаги барча футболчиларга ишонаман. Мухлислар хавотир олганидек жамоа бу йил жон сақлаб қолиш учун ўйнамайди. 

- Тўртинчи тур якунланди. "Андижон" жамоаси ҳужумчилари қачон гол уради?

- Оғриқли мавзу. Айниқса Мартин Боаке. Ҳозир ҳам мураббийларимиз штаби билан шуни муҳокама қилдик. Биз ундан ёки нотўғри фойдаланмоқдамиз. Ёки у бизни тушунаётгани йўқ. Тўртта турда тўқсон дақиқа ўйнади. Балки энди захирага олармиз. Жамшид Ҳомидов йиғинларда ўзини яхши кўрсатган. Ҳаммасини ўз вақти бўлади. Ёшларга имкон берамиз. Кеча ўринбосарлар жамоасида Сардор Каримов ўйнади. Ушбу футболчи ҳам жамоа ўйинини топиб олгач асосий таркибга жалб қилинади. Клубнинг ўринбосарлар таркибида 5-6 нафар асосий таркибга номзодлар бор. Кейинги мавсум учун захира бор, дея оламан. 

- Жамоа сардори бошқа футболчилардан ажралиб туриши керак. Лекин "Андижон"да аксини кўрмоқдамиз. Кўп бор хатолар қилмоқда. Уларга нима етишмаяпти?

- Уларни ўзи билан гаплашиб кўриш керак. Ўртоқлик ўйинларида Эдгар ўзини яхши томонлама кўрсатди. Ҳозир эса ўзимиз ҳам ҳайрон қолмоқдамиз. Лидерлик сифатларини ҳам кўрсатаётгани йўқ. Ўзини ёшига нисбатан тажрибасини ҳам намойиш қилмаяпти. Яна гаплашамиз. Шу кетиш бўлса сардорлик олиб қўйилади ва захира ўйинчисига айланади. Қачон ўзини кўрсатса кейин майдонга чиқади.

- Ўйиндан гол уриш қийин бўлмоқда...

- Рақибларимиз яхши ҳимояланмоқда. Александр Хомяковни неччи йилдан бери билсам ўз устида ишлашдан чарчамайди. 2013 йил Про лицензиясига ўқиганимизда кўп жиҳатларда уни ўзимга устоз, деб билганман. Ўзига яраша тажрибага эга. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
01 апр 20:55:55
Уз.
Прашшай мустанг Алвидо мустанг Салом пролига
+3   
01 апр 20:29:28
RMYU
Otabek hafa bolmangu hamyakovga bu kurashda yutqazdiz kamanda yutqazmadi siz boy berdiz
+2   
01 апр 20:18:47
Omadbek Fozilov
OTABEK AKA QORAVOY UMUMAN O‘YNAMADI.YO‘QOTING VAPSHE.VAR MUSR .BIZI SUDYALARGA ANCHA BOR EKAN VARGA
+1   
01 апр 21:23:57
Ilyosbek901
Отпбек сизи кайси гапизга тушинса булади айбим Абдуманоповларди туширганим дисиз нимага бумасам Исмоиловди замен кивордиз Абдуманнопов чарчаган буса шуни омапсизда Исмоилов уйнаяткан болани овордизку тактика 0
+1   
01 апр 21:02:31
Мелиев Жамшид
Дуранг хам мукофот суранглар..... Андижонда тактика нол......
+1   
01 апр 20:56:09
farruxcan94
Bizarda davlat qaramogidagi kulublarni yaxshi legionar olmaydi debt ayblar edik lekin andijon manimcha xususiy klub shumi olib kelgan legionerlar maydonda kurinishmayabdiku narmanli uyinchi olib kelinglar unaqa turonga uxshab 5-6 talab shartmas 2 ta saviyali legioner kerak buldi uqiganlar uchun raxmat
+1   
01 апр 20:49:32
Ali7279
АНДИЖОН МУРАББИЙИГА САВОЛ ХУЖУМЧИ деган 4та тур утди дарвозага зарба берами??????
+1   
01 апр 20:46:02
Руйхатдан утиш
ОТАБЕК ДАХО ЭДИКУ СУРХОНГА КАРШИ)))
+1   
01 апр 20:28:48
Ali7279
Хакикий кузи кур мураббий экан уйнамаётган лигонерлар айникса боаки 86 -йилдан бери Андижон клубига ишкивоз булсам бунака буш мураббийни курмаганман Андижон хар уйинда 1та кам уйнаяпти негер йук мисоли
+1   
01 апр 20:17:36
TEMUR3223
Бахтиёр хамидуллаев каерда
+1   
01 апр 20:14:38
Chelsea England
Proligada qatnashish uchun kurashamiz deganimi?
   
02 апр 09:44:09
PFK HAQIQAT
Dilshodbek110272 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МАРТИН БОАКЕНИ РОЛИГИДА 90% ГОЛИНИ БОШ БИЛАН УРГАНИНИ КУРГАНДИМ . ХАВОДАГИ КУРАШЛАРДА ЯХШИ КУРАШЯПТИ ЛЕКИН УНГА ХЕЧ КИМ ТУП УЗАТОЛМАЯПТИ. АНДИЖОННИ ФУТБОЛЧИЛАРИ НОН ЕМАГАНГА УХШАЙДИ.МАШЪАЛНИ УЗ УЙИДА МАГЛУБИЯТГА УЧРАТОЛМАГАН КОМАНДАНИ ЖОЙИ МЕНИМЧА 12 13 ЁКИ 14. АФСУС!!!
Kechraszu mashal chempionat uchun eng hafli klublari safiga kiradi. Mashal futbolchilarini sotmaganda mashal 1ni hich kimga bermasdi. Mashal ozgacha uslubda oynaydi. Umumiy statiskalar boyicha paxtakor, bunyodkor, nasaf faqat mashalni kop yutgan qolgan klublar esa yoq.
   
01 апр 22:09:04
Бекзод Андажон
Уз. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Прашшай мустанг Алвидо мустанг Салом пролига
Ниятинга қў......... им мусор
   
01 апр 22:06:14
Бекзод Андажон
Сен Отабек бунақа чиройли гапларийни йиғиштир ука. Сен асли мураббиймас кинода рол ўйнасенг бўларкан. Башаренгам тортади лекин. Болларга футбол ўйнат, ўйнашни ўргат. Ану калта ўзидан месси ясавоган Жасурингаям айт, футбол ўйнасин сал жон куйдириб. Локо хайдаворса жахлимиз чиқибди, Локомас аслида Андижонгаям тортмейдиган ўйинчи экан ўзи. Сенам ўши калтани атрофида ўйин қурмоқчи бўлябсан, лекин унинг доим чичиб суваб қўйябди. Анжонни мухлисларини сабрини синама
   
01 апр 20:50:23
MYU_87
уша коровой деганмиз Хужимчику хужимчига туп берлдми Жасур Жалолдинов канча хато килса буларадми топ узатиш керек булган оддий вазиятларда топни жуда куп йукотяпти чарчаган уйинчилар булса дам бериш керегийди Андижон Жасур Донёрларга богланиб колмагани уларга хам тушунтириш керек , болларга гап йук харакат килишти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика