UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  7 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар Янгиликлар

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар

Дилшод Нуралиев ўтган йили шогирдлари билан Эронда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Бу йил улар қитъамиз шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишади. Яқинда Австрияда мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ўсмирларимиз сентябрда энди Испанияда йиғинда қатнашадилар.

Рақибларимиз ичида Марокаш ва Панама аллақачон жиддий тайёргарликка киришиб бўлди. Хорватия ҳақида хабарлар кўп бўлмаган бир пайтда марокашликлар ўтган ҳафтада навбатдаги йиғинларини якунлашди.

Ўзларидан 4 ёш катта жамоаларга қарши баҳс олиб борган Марокаш ўсмирлари жисмоний имкониятларини анча яхшилаб олишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамоанинг кўплаб футболчилари “Брюгге”, “Андерлехт”, “Интер”, “Ювентус”, “Барселона”, “Аякс”, “Боруссия”, “Нанси” каби Европанинг машҳур клубларида фаолият олиб боришади. Бельгиянинг икки гранди таркибида бир неча нафардан ўйинчи ҳаракат қилади. Марокаш ўсмирлари сафида келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган кўплаб футболчилар борлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.

Панамалик ўсмирлар эса Колумбияда йиғин ўтказиб қайтишди. Улар 5 учрашувда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Шу кунларда Венесуэлада мезбонлар, Гондурас ва Аргентина ўсмирларига қарши учрашувларда иштирок этишади. Шу тариқа бу жамоа мундиалда иштирок этадиган бошқа термаларга қарши ўйинларда маҳоратини ошириб боряпти.
Терма жамоаларимиз учун муҳим палла яқинлашиб келмоқда. Улар бизни ижобий натижалар билан хурсанд этишларига умид қилиб қоламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика