UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Карвахал ва Бэйл умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишди  0 21:45Хави: "Ювентус" ЕЧЛни ютишга ҳақли"  18 21:06"Челси" машғулотига журналистлар қўйилди  1 20:38"Реал" ҳимоячиси ЕЧЛ финалига қадар тикланишга улгуради  5 20:09Бернд Лено "Наполи"га ўтиши мумкин  0 20:02Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив" сафида машғулот ўтказмоқда ФОТО  17 20:01Ёшлар лигаси. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар якунига етди  7 19:59Биринчи лига. 11-тур учрашувлари якунланди  6 19:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 19:41Поль Погба: "Бу совринни портлаш қурбонларига бағишламоқчиман"  6 19:12Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон 8:1  16 19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  3 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  9 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  13 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  4

06 авг 15:56
Янгиликлар

Ўсмирлар мундиали: Гуруҳлар шаҳарлари аниқ ва чипталар сотувда

Ўтган йили Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган ўсмирлар терма жамоамиз 17 октябрда БААда старт оладиган жаҳон чемпионатида юртимиз ва қитъамиз шарафини ҳимоя қилади.
Ушбу мусобақага тайёргарликни давом эттираётган Дилшод Нуралиев шогирдлари ўз рақиблари номини 26 август куни Абу Дабида бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг билиб олишади. Ҳозирча саватлар қай тарзда тақсимланиши аниқ эмас. Ҳар бир конфедерация чемпионини ёки мезбонлар ва Океания чемпионидан ташқари чемпионларни биринчи саватга жойлаштириш варианти мавжуд. Балки, ФИФА мезбонларга биринчи саватни тақдим этиш учун Осиё чемпионини бошқа саватга жойлаштирар. Бундай ҳолда биз биринчи саватда бўлмаймиз. Якуний қарорга қуръа ташлашдан аввал келинади. Лекин ўсмирлар ўртасидаги мусобақада саватларнинг аҳамияти жуда катта эмас. Чунки бу ёшда рақиблар деярли тенг савияда бўлишади. Қолаверса, Европадан доимий грандлар чемпионатга йўлланма олишмаган. Жанубий Америка ва Африкадан эса етакчилар БААда майдонга тушишади.

Ҳозирнинг ўзида эса қайси гуруҳ вакиллари қайси шаҳарларда ўйнашлари маълум бўлиб улгурди. Унга кўра, “А” гуруҳи вакиллари Абу Даби ва Рас Ал Хайма (дастлабки шаҳарда 5, кейингисида 1 учрашув), “В” гуруҳидагилар Рас Ал Хайма ва Абу Даби, “С” гуруҳи жамоалари Фужайра ва Шаржа, “D” гуруҳи Шаржа ва Фужайра, “Е” гуруҳи вакиллари Дубай ва Ал Айн, “F” гуруҳи жамоалари Ал Айн ва Дубай шаҳарларида майдонга тушадилар.  Гуруҳларда одатдагидек фақат охирги турда икки жамоа бошқа шаҳарда ўйинларини ўтказишади.

Маҳаллий ташкилий қўмита эса аллақачон чипталар сотувини бошлаб юборган. Бунда ҳар бир шаҳар учун умумий ва бир кунлик ўйинлар учун чипталар сотилади. Яъни, истаган мухлислар бир шаҳардаги барча ўйинлар учун чипталарни харид қилиш имкониятига эгалар. Айтайлик, Дубайда 6 ўйин куни бор. Бунда 3 тур гуруҳ баҳслари, нимчорак, чорак ва ярим финал баҳслари рўйхатга киритилади. Гуруҳ баҳслари учун бир кунлик чипталарни, нимчорак финалдан бошлаб эса бир учрашув учун чипталар сотилади. БААдаги чемпионат ташкилий қўмита раҳбарияти мундиал иштирокидаги ўйинларда мухлислар сони кўп бўлишига умид қилаётганларини таъкидлашди.

Абу Даби – “Муҳаммад Бин Зайд” стадиони
Кунлар:
17 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам (1 АҚШ доллари 3,66 дирҳамга тенг)

Дубай – “Мактум Бин Рашид” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 6 ўйин куни учун 1-категория 240 дирҳам, 2-категория учун 51 дирҳам

Шаржа – “Шаржа” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 2 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Рас Ал Хайма – “Эмирейтс” стадиони
Кунлар
: 17 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Ал Айн – “Халифа Бин Зайд” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 1 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Фужайра – “Фужайра” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: