UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Омар Момани карикатураси: Ҳозир "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" учун оғир давр  2 20:40Миржалол Қосимов: "Ғалабани Комбинатнинг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз"  8 20:35Азиз Тўхтабоев: "Режаларимиз бошқача эди"  0 20:35Маурицио Сарри: "Ҳозир мусобақа жадвалдаги ўрин муҳим эмас"  0 20:33Ҳамиджон Актамов: "Бугун вилоятимиз раҳбарлари ҳам бизга руҳий томондан далда бўлишди"  0 20:15Расман. Италия клуби ўз фаолиятини тўхтатди  4 19:55Сульшер Погба ва Зиданнинг учрашуви ҳақида: "Ҳеч қандай муаммо йўқ. Поль МЮда қолишни истамоқда"  0 19:41Coca Cola Суперлигаси. АГМК сафарда “Бунёдкор”дан устун келди   58 19:25Каррера: "Голга чанқоқлик ва олдига қўйилган юқори мақсад Роналдуга голлар бўйича Пеледан ўтиб кетиши учун ёрдам беради"  6 19:20Coca Cola Суперлигаси. “Сўғдиёна” Бекободда ғалабага эришди  21 19:00"Бунёдкор" - АГМК учрашуви вақтида стадионда чироқ ўчиб қолди   32 18:41"Реал" А Серияда ўйнаётган футболчини 100 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин  3 18:23"Қизилқум" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, Актамов мухлислардан узр сўради  15 18:15МЮнинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган навбатдаги номзод топилди  4 17:50"Арсенал" "Реал" вингерини нишонга олди  8

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, сальточи Сервер Жепаров 37 ёшга тўлди Янгиликлар

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, сальточи Сервер Жепаров 37 ёшга тўлди

Бугун 3 октябрь, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони чемпиони Сервер Жепаровнинг туғилган куни.

Бугун Сервер ўзининг 37 ёшини нишонлаяпти. Жепаров 1982 йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. 5 ёшидан гимнастика билан шуғулланишни бошлаган. Отаси гимнастика бўйича спорт устаси номзоди бўлган. Шу боис, Сервернинг спортчи бўлишини онасидан кўра отаси кўпроқ хоҳлаган. Онаси эса фарзандининг мусиқачи бўлишни истаган. Бугунги қаҳрамонимиз 9 ёшидан футболга қатнай бошлаган. 

- Чирчиқдаги стадионда шуғулланардим. Ҳозир унинг ўрнида "Аква парк" қад ростлаган. Асосан ўзимдан катталар билан ўйнаганман. Ўзингдан катталар билан ўйнашнинг фойдали томонлари кўп. Сабаби улардан кўпроқ нарса ўрганса бўлади. Лекин ёшлигим қийинчилик билан ўтган. Баъзан уйда музлаткични очганда фақат сариёғ бўларди. Колбасани эса жуда ҳам кам кўрардик. Оиламиз шундай қийинчилик даврини бошидан кечирган. Биринчи маошимни "Навбаҳор"дан олганман. Уни дарҳол отамга олиб келиб берганим ёдимда. Алексей Раҳмонов футболдаги биринчи мураббийим ҳисобланади. Кейинчалик собиқ Титов, яъни Республика Олимпия захиралари коллежининг футбол бўлимига қабул қилинганман. Кунларнинг бирида биз Косонсойда маҳаллий жамоага қарши иккита ўйин ўтказганмиз. Учрашувдан сўнг "Навбаҳор"нинг ўша пайтдаги мураббийлари Виктор Жалилов ва Амет Мемет мени жамоага таклиф қилишган. Мен билан бирга Вадим Ничунаев, Отабек Раҳмонқулов ва Паша Мусалимов "лочинлар" сафига қабул қилинганмиз, - дейди Жепаров. 

"Навбаҳор"даги муваффақиятли мавсумдан сўнг Сервер "Пахтакор" клубидан таклиф олади. 2002 йилда у "шерлар" билан шартнома имзолайди ва олти мавсум ичида қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиқади. Шундан сўнг "Бунёдкор"га кўчиб ўтади ва "қалдирғочлар" сафида икки бор Осиёнинг энг яхши футболчиси (2008 ва 2011) деб тан олинади. "Бунёдкор"да Луис Фелипе Сколари қўл остида, Ривалдо билан эса елкама-елка тўп тепди. 

Сервер Жепаров фаолияти давомида "Сеул" таркибида Жанубий Корея, "Ал Шабаб" сафида Саудия Арабистони чемпиони, "Сеонгнам" билан эса Корея ассоциацияси кубоги соҳибига айланди. 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. Тўққиз маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган. "Пахтакор" сафида 6, "Бунёдкор"да 2, "Локомотив"да эса бир маротаба чемпионлик шохсупасига кўтарилган.     

- Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш мен учун катта шараф эди. Биринчи марта ўша тадбирга бормаслигим ҳам мумкин эди. Аммо, дўстларим агар бормасанг, соврин аниқ сенга берилмайди дейишганди. Оилавий дам олишлардан воз кечиб, бу тадбирга боргандим. Қитъанинг энг яхши футболчиси совринини топширишганида, ажойиб ҳиссиётлар бошимдан ўтган. Совринни топширишларидан олдин бу ҳақда менга умуман ҳеч нима дейишмаган. Иккинчи марта анча тажрибали бўлиб қолгандим (кулади). Иккинчисида биттагина рақобатчим бор эди. Биринчи соврин барибир қадрлироқ. Совринларни уйда сақлайман. Уйимда кичик хонани соврин ва медалларим учун ажратиб қўйганман, - дейди Сервер.


Жепаров бугунги кунда турмуш ўртоғи билан бирга Рауль, Вероника ва Мияларни вояга етказишяпти. Тўнғич фарзанди Рауль "Бунёдкор" академиясининг 2007 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганяпти.

- Ўғлим кичик ёшлигидан телевизорда футбол кўради, Playstation да ҳам футбол ўйнайди, кўчада футбол ўйнайди. Онаси баъзида футболга қўйиб юбормаса, хатто йиғларди. 5 ёшидан буён инглиз тили мактабида ўқиди. Нима учун Рауль деб исм қўйганман? Сабаби футболга боғлиқ бўлган исмни қўйишни истагандим. Лекин Рауль "Реал" эмас, "Барселона"нинг мухлиси (кулади), - дея сўзини давом эттирди бугунги қаҳрамонимиз.


Катта эҳтимол билан Сервер Жепаров футболчилик фаолиятини якунлади. Унинг сўнгги клуби "Металлург" бўлиб қолди. Тажрибали ярим ҳимоячи бекободликлар таркибида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Жорий мавсум ҳисобидан у бу йилги чемпионатда майдонга тушган энг ёши катта уч футболчидан бири бўлди. Қизиғи, уччала футболчи ҳам 1982 йилда туғилган.

Суперлига-2019. Энг фахрий футболчилар

Анвар Ғофуров - 14.05.1982

Маъмур Икромов - 12.06.1982

Сервер Жепаров - 03.10.1982


Темур Кападзе, энг яқин дўсти

"Сервер билан 2002 йилда "Пахтакор" жамоасига келган пайтимизда танишганмиз. Йиллар ўтиши билан энг яқин дўстимга айланди. Ўйлашимча, унинг ҳам энг яқин дўсти менман (кулади). Дўстимга узок умр, соғлик-саломатлик тилайман. Ишларида ҳамиша омад ёр бўлсин. Ўзбек футболида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ҳар доим ҳаммамизни хурсанд қилган. Қолаверса, миллий терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган. Осиёда икки марта энг яхши футболчи бўлган. Бир футболчи орзусидаги совринларни қўлга киритган. Сервер эришган ютуқлари билан аллақасҳчон ўзбек футболи тарихидан жой олиб улгурди. Эндиликда мурабийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи. Унга бу осон бўлмаган йўлда муваффақият тилайман. Катта ғалабалар ҳамда кўп совринлар ютишини истайман. Ўзбек футболига хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчамасин!".

Маълумотларга қараганда, Сервер Жепаров Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (2006 йилда туғилганлар) бош мураббийи бўлади. Бу жамоа айни пайтда шаклланиш арафасида ва келаси йилдан Осиё чемпионатлари саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Сервер ҳақида узоқ гапириш мумкин. Кўп гапиришга, мақташга ҳам арзигулик футболчи. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп (126 та) ўйин ўтказиб, бу борада мутлоқ рекордчи бўлиб турган Сервер Жепаровни бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Футболчи сифатида жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок эта олмади. Ният қилайлик, йиллар ўтиб у терма жамоани бош мураббий сифатида мундиалга олиб борсин!

Рейтинг: +57   

Фикрлар

+11   
03 окт 19:33:46
Timur Turmamatov
Хозирги таркибиздан анчасидан яхши уйнайди хозир хам шу бола
+4   
03 окт 20:39:38
Akram Haydarov
Hozirgi tarkibda serverdak o'yinchi yo'q. Manimcha 20yildayam bo'maydi. Rahmat hammasi uchun serverjon. Man aniq bilaman serverni yoshi tochna, zarishat yo'q.
+4   
03 окт 20:22:30
To'lik
O'zbek fudbo'li uchun qilgan hizmatlaringiz uchun sizga KATTA RAXMAT JEPAROV
+3   
03 окт 19:46:38
FC ARSENAL
Uzbekiston tarixidagi eng zur uyinchilardan raxmat JEPAROV.
+2   
03 окт 21:15:35
Rma Rma
Респект
+2   
03 окт 20:34:16
Amir Radjabov
Эрондаям совринлар ютганди манимча, Эрон лигаси рамзий жамоасига кирганди!
+1   
03 окт 21:19:30
Sardor79
Миржалол акадан кейин унинг урнини муносиб босган каммсонли керак булса ягона футболчи.узбек футболида бунака диспетчерлар халигача етишиб чикмади.табриклаймиз сервер кейинги фаолиятинг хам жозибадор булсин.
+1   
03 окт 20:41:17
Amir Radjabov
С днем Рождения, Сервер! Мы будем скучать по твоей игре и сальто.
+1   
03 окт 20:37:13
Akram Haydarov
Hozirgi tarkibda serverdak o'yinchi yo'q. Manimcha 20yildayam bo'maydi. Rahmat hammasi uchun serverjon. Man aniq bilaman serverni yoshi tochna, zarishat yo'q.
+1   
03 окт 20:19:15
сугдиена-динамо
ЯКИН УТМИШИМИЗНИ ЭНГ ЯХШИЛАРИДАН БИРИ ЭДИ.МАЙДОНДА БОРЛИГИ БИЛИНИБ ТУРАР ЭДИ. СОГЛИК САЛОМАТЛИК ТИЛАЙМАН.СЕРВЕР ХАФА БУЛМАСИНУ ЛЕКИН МАН ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗНИ ЕШИ ТУГРИСИДАГИ МАЬЛУМОТЛАРГА УМУМАН ИШОНМАЙМАН ЧУНКИ ХАММАСИ ИККИ УЧ ЕШГА ЗАРЯДКА КИЛИНГАН АЙРИМЛАРИНИ ХАТТО ХАКИКИЙ ИСМИ ХАМ БОШКА.НИМА БУЛГАНДА ХАМ ЯЗШИ ФУТБОЛЧИ ЭДИ ИШЛАРИГА ОМАД.
+1   
03 окт 20:16:31
Belconnen FC
Saloh Nuraliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
You are legend You are my ideal Your are two times best player in Asia because You are Server Happy birthday legend We are proud of you
Nima bo'ldi, og'ayni? Yomon tush ko'rib alahsiradizmi?
+1   
03 окт 20:11:20
raul
Tabriklayman Umriz uzoq bulsin.
+1   
03 окт 20:05:25
Abdunazar
Zlatin Ibragimovich bilan bitta sanada 3 chi oktiyabrda to'g'ilgan ekanda.
+1   
03 окт 20:03:46
Abdunazar
Zlatin Ibragimovich bilan bir kunda to'g'ilgan ekanda.
+1   
03 окт 19:59:59
UzBekistanTEAMFCc
Фаолияти яхши ўтди Серверни.Кейинги мураббийлик фаолиятида хам омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг