Осиё Кубоги-2019 чипталари 30 июль куни сотувга чиқади

Xayrulla Xoliqov
23 июл 2018, 13:50
ОФК расмий сайти Осиё Кубоги учун чипталар сотуви 30 июлдан йўлга қўйилишини маълум қилди.

Мусобақа ташкилий қўмитаси аъзолари Куала Лумпурда йиғилиш ўтказиб, чипталар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Маълумки, навбатдаги Осиё Кубоги 2019 йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БААда ўтказилади. Ўйинлар жами 8та стадионда бўлиб ўтади.

Чипталар нархи мусобақа босқичига қараб уч хил тоифага ажратилган.

Гуруҳ босқичи. 3-тоифа - 25 дирҳам (6,75 доллар/52,650 сўм), 2-тоифа - 50 дирҳам (13,5 доллар/105,300 сўм), 1-тоифа - 75 дирҳам (20,25 доллар/157,950 сўм).

Чорак финал. 3-тоифа - 50 дирҳам (13,5 доллар/105,300 сўм), 2-тоифа - 75 дирҳам (20,25 доллар/157,950 сўм), 1-тоифа - 150 дирҳам (40,5 доллар/315,900 сўм).

Ярим финал. 3-тоифа - 50 дирҳам (13,5 доллар/105,300 сўм), 2-тоифа - 75 дирҳам (20,25 доллар/157,950 сўм), 1-тоифа - 150 дирҳам (40,5 доллар/315,900 сўм).

Финал. 3-тоифа - 75 дирҳам (20,25 доллар/157,950 сўм), 2-тоифа - 150 дирҳам (40,5 доллар/315,900 сўм), 1-тоифа - 300 дирҳам (81 доллар/631,800 сўм).

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com