UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Осиё чемпионатидан илк таассурот Янгиликлар

Осиё чемпионатидан илк таассурот

Кеча асабларимизни синаб олган Ўзбекистон – Хитой ўйинидан кейин турли фикрларни эшита бошладик.
Кимдир яхши йиғин ташкил қилиб бермаган «Терма жамоалар маркази» айбдор қилган бўлса, яна кимдир мураббийни. Ўйинчиларни юлдузлик касалига чалинганлиги ҳақидаги фикрлар ҳам бўлди. Бошланишига ўзимда ҳам қизиққонлик бўлди, гоҳида Рашидовни, гоҳида Мақсудовни айбладим. Мана, ўйин тугаганига ҳам бир неча соат ўтди, калла ҳам ўз жойига келди ва энди бамайлихотир таҳлил қилсак бўлади.

2 ОЙ ТАЙЁРГАРЛИККА ЭГА ХИТОЙ ВА 2 ҲАФТА ТАЙЁРГАРЛИККА ЭГА ЎЗБЕКИСТОН
Шунчаки икки. Ҳисоб ҳам 2:1 бизнинг фойдамизга. Келинг, аслида бу мусобақа бизга керакми деган саволга жавобни олсак. Бу мусобақа нафақат олимпиячиларимизга ўйин амалиёти сифатида, бакли Рио-2016 йўлида осонроқ гуруҳдан ўрин олишимиз учун керак. Бу ҳақида марказ ўйлаб кўрганми ёки йўқ билмаймиз, аммо терма жамоага бўлган эътибордан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйлашга вақт бўлмаган. Гап шундаки, жорий мусобақада иштирокимиз ва эгаллаган ўрнимизга қараб, 2015 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қайси саватчадан жой олишимиз маълум бўлади. Табиийки, мусобақани кучли тўртликда якунласак, биринчи саватдан жой оламиз. Бу эса Эрон, Япония ва Ироқ каби мамлакатлар билан бир гуруҳдан жой олмаймиз дегани. Тўғри, улар ҳам ҳали мусобақада ярим финалгача етиб боришлари керак, лекин уларни ўйинларидан келиб чиқиб, буни башорат қилиш қийин эмас. Рио-2016га бугунги ҳолатдан келиб чиқиб 3та жамоани асосий номзод сифатида кўрсатиш мумкин. Гарчанд 1993 йиллар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, Эрон терма жамоаси жуда ҳам кучли. Уларни ёшлар ўртасидаги ЖЧга чиқа олмаганликларига асосий сабаб, мураббийларини ҳаддан ташқари рақибларни менисмаганлиги ва буни футболчиларига ҳам уқтириб қўйганликлари бўлган. Ироқ ва Япония ёшлар терма жамоаларини ЖЧда ҳам кўрдик. Биринчи турда ҳам улар кучли ўйин намойиш этдилар. Япония футболининг фалсафасидан келиб чиқиб айтсак, улар учун ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари ва ЖЧлар гўёки керак эмас. Муҳими, яхши футболчи тарбияланса бўлди. Аммо  Олимпиадага улар бошқача кўз билан қарайдилар. Чунки Олимпиада катта форум ва у ердаги ўйинлардан келиб чиқиб ҳеч бўлмаганда битта футболчида кучли бешлик чемпионатига кетиш имконияти бўлади.
Хитой нима учун бу мусобақага жиддий тайёргаркик кўрганлигини энди тушунгандирсиз? Эртани ўйлаш керак, эртани...

8 НОЯБРДАН 12 ЯНВАРГАЧА ЕТАРЛИ ВАҚТ БОР ЭДИ
Топиб олган гапимиз битта. Футболчилар таътилда. Аслини олганда тайёргарликни эрта бошлаб январда ҳам яхши формага кириб олишимиз мумкин. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги ва “Нефтчи” ва “Пахтакор” жамоалари иштирокидаги МДҲ Кубоклари бунга мисол бўла олади. Ўзбекистон чемпионати 8 ноябрь куни ўз якунига етди. Футболчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун 1 ой кифоя қилар эди. Вақт етарли бўлгани билан Осиё чемпионатида қайси терма жамоамиз иштирок этиши номаълум эди. Осиёда бизни ҳурмат қилишлари  учун нима қилишимиз керак, тинмай ғалаба қозонишимиз керак. Шундагина биздан ҳакамлар ҳам, ОФК раҳбарлари ҳам, рақиблар ҳам ҳайиқадилар. Чунки биз ғалаба қозонадиган машина бўлиб оламиз. Ғалаба қозониш учун эса дастур керак. 31 декабрь куни мураббийлар билан тузилган шартномалар якунига етиши боис, ҳеч бир мураббий Осиё чемпионати йўлида ўз дастурини тайёрламади. Бизнинг мураббийларимизга эса аҳиллик етишмайди. Бир ёқадан бош чиқариб ишлаш ўрнига, бир мураббий иккинчи мураббийнинг камчлигини айтиш билан банд бўлган ҳолатлар ҳам бўлди. Шунинг учун ҳам мазкур терма жамоага бош мураббий тайинлаш борасида бир қанча тортишувлар бўлди. Ҳаттоки Болқондан бизга таниш Миодраг Радулович ҳам келиб кетди.
Баҳс-мунозалардан кейин Шуҳрат Мақсудов терма жамоага бош мураббий бўлди. Бугунги тайёргарлик билан намойиш этиладиган ўйинлардан келиб чиқиб Мақсудовга ҳеч қандай эътироз билдира олмаймиз. У ўзи истаган ўртоқлик учрашувига ҳам эга бўлмади. Тошкентда қорли майдонда ўтказилган “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда бирон бир экспериментни ўтказиб бўлмас эди. Бунга бир кун аввал ёғган қор халақит қилди. БААда эса терма жамоага эмас, аллақачон ОЧЛда ғалабаларни хис қилиб улгурган футболчиларимиз, ҳаттоки ОФК Кубогида ҳам қатнашмаган савияси бир мунча паст клубларга қарши назорат учрашувини ўтказишди. Таркибга назар ташласангиз, Аббос Махситалиев, Сардор Раҳмонов, Сардор Собирхўжаев ва Муҳсин Убайдуллаев 2тадан Осиё чемпионати ва ЖЧда қатнашганлар. Қолганлари эса ҳеч бўлмаганда битта Осиё чемпионатини кўрган. Бу таркибни “валак-салак” клубларга қарши эмас, жиддий терма жамоаларга қарши ўйинда синаб олиш лозим эди. Бу ерда Мақсудов яратилган шароитдан келиб чиқиб иш тутди ва шунинг учун уни айблай олмаймиз.

ТАРКИБДА ХАТО БЎЛДИМИ?
Асосий таркибда майдонга тушиши керак бўлган Шамсиддинов, Абдухолиқов ва Ҳошимов аввалги мусобақадаги қизиллари учун майдонга туша олмадилар. Бу эса мураббий учун росмана муаммо бўлиб, у захирадаги футболчиларни асосий таркибга киритди. Табиийки, юқоридаги уч футболчи майдонида бўлганида, кеча асосий таркибда майдонга тушган уч футболчи захирдан майдонга тушиб ўйинни кучайтириши лозим эди. Аммо вазият бошқача бўлди. 50-дақиқага келиб Собирхўжаевни ҳаракатида сусткашлик кўзга ташланди, бунга у олган кичик жароҳат ҳам сабаб бўлди. Шунда мен ўзимга унинг ўрнига Мирзаевни майдонга тушириш кераклигини айтдим. Кўп ўтмай шундай ўзгариш ҳам бўлди. Хитой кўп ҳам ҳужум қила олмади. Биздаги битта номинал ҳужумчи Сергеевни ёпиш эса “автобус”га қийинчилик туғдирмади. Узоқдан зарба берадиган ҳолатлар ҳам бўлмади. Бундай вазиятда иккинчи ҳужумчига мухтож эдик. Аммо Абдухолиқовдаги дисквалификация бу режани амалга ошишига тўсиқлик қилди. Балки, Исматуллаевнинг жароҳати панд бермаганида уни таянч нуқтасига қўя туриб, бироз ҳаяжон сезилган Рашидовни захирага ўтказиш мумкин бўлармиди. Шунда Аббос Махситалиев Сергеев ортида кўпроқ фаол бўлар эди. Аббосда диспечерликдан ташқари гол уриш қобилияти ҳам яхши шакилланганлигини ЖЧ ва Осиё чемпионатларида кўп бора кўрганмиз. Аммо бу ерда ҳам Исматуллаевнинг жароҳати Мақсудов олдида бош оғриқ бўлди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб ҳам Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига қадар Мақсудовни танқид қилмасликка чақирган бўлар эдим. Бундай дейишимга яна бир асос шундаки мураббийлар штабини бош мураббийни ўзи танламаган.  
Юқоридаги ҳолатларга қарамай тўғри танлов ҳам бўлди. Дарвозадан ўрин олган Акмал Турсунбоев бундан 8 йил аввал ҳеч ким илғамаган жойдан “Пахтакор” футбол мактабига келиб қолди. Аввалига у ерда ҳам унга ишонишмади, аммо вақт ўтгач унинг гавда тузилиши-ю, реакцияси такомиллашиб борди ва кеча у ҳаммамизга мақул келган ўйинни намойиш этди. Ўтказиб юборилган голда унинг айби йўқ. Ҳимоячи “обзор”ни ёпиб қўядиган бундай вазиятларда дарвозабонга осон тутиб бўлмайди. Шу кунгача тажрибали футболчилар билан ўйнаб келаётган Сардор Рашидов биринчи планга чиқиш лозим бўлган ўйинида, ё ҳаяжон босди ё тажриба етишмади. 3та яхши имкониятдан фойдалана олмади. 30-дақиқада боши ёки сакраб туриб оёлқари билан зарба бериши лозим бўлган нуқтада қўли билан тўпга тегинди. Кўп ўтмай ўнг оёқда зарба бериб гол уриш мумкин бўлган ерда тўпни чап оёғига тўғирлади ва хато. 90-дақиқада эса тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Бир ўйинда учта эпизод. Рашидов энди кичиклар ичида каттаси эканлигини кўрсатиши ва ўтган ўйиндан тўғри хулоса чиқариб фикрларини жамлаши лозим. 2014 йилги мавсумда Қосимовни ҳам ундан умиди катта, бунинг учун эса тинмай меҳнат қилиши ва асосий таркиб аъзоси эканлигига маъсулият билан ёндошиши талаб этилади.
Жамшид ҳақида кўп гапириляпти. У ҳақда кўп ёзманг ёки гапирманг юлдузлик касалига учрамасин деб. Агар инсоннинг тарбияси жойида бўлса, ишонаверинг ҳеч қандай гап сўз унга таъсир ўтказмайди. Жамшиднинг бугунги ютуғида унинг меҳнатидан ташқари тарбияси ҳам катта роль ўйнаяпти. Искандеров табиатан босиқ ва шунинг учун бўлса керак кўпчиликни ёқимтойига айланиб улгурди. 2 голдаги ҳаракатини қайта лавҳаларда томоша қилар эканмиз, маза қилдик. Ўйин давомидаги паслари ҳам чакки бўлмади. Бу футболчи аллақачон МТЖнинг ҳам асосий таркибида 90 дақиқа давомида тўп тепиш даражасига етиб бўлган.

ЯНА ФУТБОЛКА...
Ўйиндаги  биргина эпизод кайфиятимизни тушириб юборди. Собирхўжаевнинг футболкаси иссиқдан намиқиб қолганида, унинг ичидан кийиб олган “Бунёдкор”нинг машғулот формаси шундоққина катта планда акс этди. Агар бу янада яқинроқ кўринганида ОФКнинг регламенти асосида ЎФФ катта миқдордаги жаримага тортилиши аниқ эди. Дейлик, ўйиннинг сўнгги дақиқаси. Сардор гол уриб жамоамиз ғалабасини таъминлаяпти. Ана олсам олдим сариқ карточкани деб қувончидан футболкасини ечиб отди...  Ана холос... Унинг ички футболкасида “Бунёдкор”нинг логотипи-ю, унинг бош ҳомийси турибди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, тўғрими? Нима учун мусобақага кетаётган терма жамоамиз бошдан оёқ кийинтирилмайди? Хуллас шарманда бўлишимизга сал қолди. Кўрган кўрди, кўрмаган эса йўқ.

Эртага Ироқ терма жамоасига қарши қизиқарли ўйин кутиб турибди. 3 нафар футболчимизнинг хизматидан фойдалана оламиз. Умид қиламиз, кутамиз ва истаймизки, Ўзбекистон ёшлари ғалаба қозонадилар.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика