

Қизлар терма жамоамиз Тожикистонда ушбу мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этмоқда. Илк ўйинда қизларимиз мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказишди.
Вакилларимиз тожикистонлик рақибларига қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Гуруҳимиздан шунингдек Хитой Тайпеи ва Гонконг терма жамоалари ўрин олганлар. Гуруҳда биринчи бўлган жамоа Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади.
Кейинги ўйинлар:
27 октябрь
Гонгконг - Хитой Тайпеи 0:3
Тожикистон - Ўзбекистон 0:3
Голлар: Шахноза Қурбонова 23, Шоира Қултўраева 67, Малика Бурхонова 71
Ўзбекистон U-19: Мафтуна Жонимқулова, Гулҳаё Маннобоева, Шохида Тожиддинова, Мафтуна Шойимова, Феруза Бобужожаева, Малика Бурхонова, Нозима Камолтоева, Умида Зоирова, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева, Шахноза Қурбонова
Захира: Рўзияхон Асқарова, Шахноза Шокирова, Мафтунахон Жўраева, Сарвиноз Эргашева, Зарина Бобоева, Наргиза Маҳмудова, Солиҳа Ҳусниддинова, Муҳаррамхон Абдуллаева, Мафтуна Панжиева
29 октябрь
Тожикистон - Хитой Тайпеи
Гонгконг - Ўзбекистон
31 октябрь
Ўзбекистон - Хитой Тайпеи
Гонгконг - Тожикистон



