

Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтган ўйинда ёшларимиз белоруслик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Вакилларимиздан ягона голга 58-дақиқада Шароф Муҳиддинов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 16 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.



