UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Aleziya.com: Бугун "Интер" - "Лион" ўйини тўғридан-тўғри намойиш этилади  5 15:04Спорт. Майкл Фелпс акула билан пойга ўйнади (+ВИДЕО), Мэйвезер Конор билан жангда тизза ёки тирсак зарбасидан қўрқмайди  0 14:54Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Торпедо-Белаз" (видео)  1 14:49"Олмалиқ": Бугун Минскда сўнгги назорат ўйинини ўтказамиз  3 14:42Breaking: Бернардески "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга келди + ФОТО  3 14:27Данило "Манчестер Сити"да қайси рақам остида ўйнайди?  1 13:29Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳи 2-тур натижалари + ФОТО  1 13:27"Сўғдиёна": "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди  32 13:14"Барселона" Неймарнинг маошини кўтармайди  9 13:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 12:57Марсьяль "Реал" ҳимоячиларининг устидан кулди. "Манчестер Юнайтед" - "Реал" 1:1 (видео)  20 12:51"Интер" бош мураббийи Перишич сотилиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 12:49"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг  1 12:34Бугун "Шўртан" ўртоқлик учрашуви ўтказади, жамоада Марадона шуғулланяпти  6 12:28Венгер: "ПСЖ Санчесни харид қила олмаганидан сўнг, Неймарга эътибор қаратди"  8

23 янв 15:06
Янгиликлар

Ўртоқлик ўйинларининг нархи қанча туради?

Ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ишқибозларимиз “Терма жамоалар маркази”га кўп эътироз билдиришади.
Ушбу мақолада биз бу ҳолатга тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Фақат ўртоқлик учрашувлари қандай ташкил этилиши ва кучли терма жамоаларни сафар беллашувига таклиф этиш қанча туриши ҳақида олган маълумотларимизни ўқувчилари билан баҳам кўриб ўтамиз.

Ушбу маълумотларни олишда ФИФАнинг учрашувлар ташкил қилувчи агентларидан бирига мурожаат этдик. У эса тахминий рақамларни келтириб ўтишга рози бўлди. Шунингдек, ўртоқлик ўйинлари ташкил этишда икки хил йўл ҳақида ҳам тўхталамиз. Демак, ўртоқлик учрашувлари ташкил этишда федерацияларнинг ўзлари келишишлари ёки учрашув агентларига мурожаат қилишлари мумкин. Агентлар барча ташкилий масалаларни ҳал этишлари мумкин. Ҳозир шундай агентликлар ўйинларнинг ташкил этилишидан тортиб баҳснинг телевизион ҳуқуқларини сотиш билан ўзлари шуғулланишга тайёр. Албатта, талаб бор терма жамоалар учун. Қолган ҳолатларда фақат бир федерацияга воситачи сифатида чиқиб, ўртоқлик ўйинини ташкил қилиб беришади. Уларнинг айтишича, бугунги кунда уйда ва сафарда беллашувлар ўтказишга келишиш урфдан чиқиб улгурди. Чунки жамоалар ҳар бир учрашувдан даромад олишга интилишяпти. Шу сабабли авваллари ўзига хос анъанага айланган икки учрашувдан иборат келишув ҳозир деярли рўй бермаяпти. Тўғри, гранд терма жамоалар бундай келишувга эгалар, лекин улар 4 йил ичида шундай баҳсларда иштирок этиш тўғрисида шартномага имзо чекишяпти. Шунинг учун ўртоқлик беллашувлари ташкил этишда бир томоннинг хоҳиши асосий ўринга чиқмоқда.

Жаҳон грандлари қаторида турган Испания, Бразилия, Аргентина, Германия, Франция, Италия ва Голландия терма жамоалари рақиб ва босиб ўтиладиган масофа, таркибда барча юлдузларнинг бўлишига қараб, 1-2 миллион евро миқдорида пул эвазига ўртоқлик учрашувларига розилик билдиришади. Лекин баъзида йирик турнирлар арафасида бу жамоаларнинг ўзи бошқа кучсизроқ термаларни ўртоқлик ўйини ўтказишга таклиф қилишади. Чунки турли хил тактикаларни қўллаб кўриш ва жамоага яхши кайфият улашиш мақсадида кучсиз терма жамоаларга шундай таклиф юборишади. Аргентина Месси, Португалия Роналду келиши шарти билан кўпроқ пул тўланадиган терма жамоалар сарасига киради. Гранд жамоаларнинг барчасида шундай вазиятни кўриш мумкин. Шундай кучли термаларни Тошкентга таклиф этиш борасида Япониядан ўрнак олса арзийди. Чунки японлар охирги йилларда 80 фоиз учрашувларни ўз майдонларида ўтказиб келишяпти. Ташкилотчилик ва бошқа ҳолатлар юзасидан японияликлар тажрибасини ўзимизда қўллаб кўрсак бўлади. Масалан, Германия ёки Испанияни Тошкентда ўйнашга кўндириш учун тахминан 1,5 миллион евро ва жамоа делегациясининг келиб-кетиши, меҳмонхона харажатларини тўлаб талаб этилади. Бунча миқдордаги суммани чиқариб олиш мумкин. Бундай грандларнинг ҳар бир учрашуви кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Телетрансляция ҳуқуқини бошқа мамлакатлар телеканалларига сотиш, маркетинг ишлари (бир учрашув учун стадионда рекламаларни жойлаштириш, телевидениеда ўйин олди ва беллашув пайтида рекламалар бериш), чипта сотиш ва учрашувга оид сувенир, шарф ва шу каби бошқа нарсалар сотувидан яхшигина миқдорда пул топса бўлади. Чипталар нархи 50, 100 ва 150 минг сўм қилиб белгиланган тақдирда тахминан 1 миллион еврога яқин пулни топиш мумкин. 13 мингтадан 50 ва 100 минглик, 6 мингта 150 минг сўмлик чипта сотилганда шунча миқдор келиб чиқади. Қолган манбалар ёрдамида бемалол ўртоқлик учрашуви учун кетган пулнинг ўрнини қоплаб юборса бўларкан. Тўғри, бирданига бундай юқори савиядаги жамоаларни чақириш керак деган фикрда эмасмиз. Бошланишига Европанинг ўртамиёналарнинг энг кучлилари саналган жамоаларни таклиф этиб кўриш мумкин. Швеция, Хорватия, Дания ва Норвегия сингари термаларни анча кам маблағ эвазига таклиф қилиб, кичик тажриба тўплаб олиш имконияти мавжуд. Чунки ўта кучли жамоалар билан учрашувларга ҳали савия жиҳатидан тайёр эмасмиз. Ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учраш эҳтимоли юқори эканлигини ҳисобга олсак, бу футболчиларнинг кайфияти тушиб кетишига олиб келади. Ёки ҳужумдаги фаолликни ошириш мақсадида Европанинг ҳимояга катта эътибор қаратадиган кучсиз терма жамоалари билан беллашиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Мексика терма жамоасини 300 минг, АҚШни 200 минг, Гондурас, Гватемала ва Сальвадор сингари жамоаларни “рози қилиш”га 100 минг доллар миқдоридаги маблағ етарли бўлишини учрашувлар ўтказиш билан шуғулланадиган агентлардан бири таъкидлаб ўтди. Африка қитъасининг кучли термаларини таклиф қилиш ҳам унчалик қиммат турмайди. Биринчи навбатда эътиборни Европанинг ўртамиёна ва Африканинг кучли термаларига қаратиш зарур. Камроқ пул сарфлаб, ўртоқлик учрашуви ташкил этиш орқали пул ишлаб топишни текширувдан ўтказиб кўрса бўлади.

Шу ўринда Осиёдаги бир қатор терма жамоаларнинг молиявий имкониятлари тўғрисида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Япония футбол федерациясининг йиллик бюджети 264 миллион АҚШ долларига тенг экан. Шу сабабли японлар ҳар соҳада қитъамизда яққол етакчилик қилишмоқда. “Кирин” компанияси билан ҳамкорлик туфайли ЯФА миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларини мухлислар кўз ўнгида ўтказиши мумкин. “Кирин” ҳар йили камида 5та учрашувни Японияда ташкил этишни кафолатлайди. Хитойда бюджет 180 миллион долларга тенг. Афсуски, хитойликлар ҳозирча терма жамоалар миқёсида айтарли натижаларни қайд этишмаяпти. Тўғри, уларда ҳозир чемпионат тобора юқори савияга кириб бормоқда, бироқ бунинг терма жамоаларга фойдаси сезилаётгани йўқ.

Индонезия эса футбол федерация бюджети бўйича учинчи ўринда туради. Бу мамлакат футбол федерацияси 112,5 миллион доллар маблағга эга. Жанубий Корея 95, Австралия 60, Вьетнам 60 миллион доллар пулни ишлатиш имкониятига эга. Бу ерда Вьетнамда молиявий ҳолат юқори эканлиги қойил қолишга арзийди. Эронда эса бу рақам ҳаминқадар – 8 миллион. Шу туфайли эронликлар охирги йилларда юқори савияли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказа олишмаяпти. Бу ҳолат Карлуш Кейрушнинг эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Миллий терма жамоамиз бу йил фақат бир марта расмий учрашувда майдонга тушади. БАА билан Тошкентдаги ўйиндан кейин Австралияда ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига қадар ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Умид қиламизки, 2014 йил мухлисларимиз Тошкентда халқаро ўртоқлик ўйинларига гувоҳ бўлишади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  128
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  85
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: