UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  0 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  1 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  3 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8

Ўқинг, фақат кулманг Янгиликлар

Ўқинг, фақат кулманг

Шу кунларда шунчалик дангаса бўлиб боряпманки, уйқу ўрнига ҳам компьютер клавишларини калтаклашдан бўшамаяпман.

Журналист мақтаса:

"Вой, манов лаганбардорни берилиб мақташини қаранг. Нимани қойиллатибдики, оғзингдан танобинг қочиб юксакларга кўтарасан. Ёнини олиш ҳам эви билан-да. Кўзларингни ишқалаб, синчиклаб қара манови дардисарларга. Вой, асабларим... Дўхтирга борсам, камида 5 миллионлик дори ёзиб беради. Хўш, буни пулини катта холанг тўлайдими?! Эришган бўлса, битта ютуққа эришибди. Шунга отагўри қозихонами? Ундан кўра тузукроқ нарса ўйлаб топсанг бўлмайдими? Сенлар буларни талтайтирворасан. Қараб тур, ҳали шундай кунлар келади, мени айтди дейсан. Гапларингни эшитиб, эсноқларим тутиб кетяпти. Ҳойнаҳой, кимгадир яхши кўринишни истаётган бўлсанг керак. Сендақалар тез кўтарилади..."

Журналист танқид қилса:

"Вой, оғзингдан лахта-лахта қонинг келгур, арпангни хом ўрибдими, ғайирлик қиласан. Гитлер билан Сталин ҳам бир-бирига бунчалик душман бўлмаган. Буларни шижоатини қара, шижоатини! Туф, туф, сендақаларни кўзи тегмасин! Эл қатори ишласанг ўласанми, янгилигингдан ўргилдим! Ўзи ҳаммасига сенлар айбдорсанлар, мағлубиятга учрашимизгаям, GMнинг нархи ошишигаям, Оролни қуришигаям сенлар айбдорсанлар. Қараб тур, ҳали шундай кунлар келади, мени айтди дейсан. Сендақа шўртумшуқларни битта қолмай йўқ қивориш керак..."


Айтганча, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йигитлари билан деярли бир ҳафтан бери ҳар куни учрашамиз. Бир-биримизга ака-укадек бўлиб кетганмиз. Бир-биримизга ҳазил ҳам қиламиз. Шунчаки, ҳазил қилиш мумкин бўлган мамлакатда ҳазилона лавҳалар тайёрлаяпмиз. Олдинда ёзишим керак бўлган бир қатор интервьюлар, мақолалар, қизиқарли хабарлар турибди. Шунчаки яна дангасалигим тутиб қоляпти. Айтиб бўлмайдиган фикрларни шахсий саҳифам орқали бериб боришга ҳаракат қиламан. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика