UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Антонио Конте: “Биз бугун аъло даражада жамоавий ўйин кўрсатдик”  7 00:40Жозе Моуриньо: “Ўйлашимча, Алексис “МЮ”га ўтади, аммо...”  12 00:26АПЛ. “Манчестер Сити” рақиб дарвозасига учта гол урди ва ўзи ҳисобини уч очкога тўлдирди  4 00:18“Бордо” янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 00:12“Неймар “Лион”га қарши баҳсда “ПСЖ”га ёрдам бера олмайди  4 23:08“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади  38 22:58Испания чемпионати. “Атлетико” ўз уйида ғалабани сақлаб қола олмади  5 22:53Германия Бундеслигаси. “Фрайбург” “РБ Лейпциг” устидан иродали ғалабага эришди, “Байер” “Хоффенхайм”га имконият қолдирмади ва бошқа натижалар  3 22:22Англия чемпионати. “МЮ” сафарда, “Арсенал” ўз уйида ғалабага эришди ва бошқа натижалар  22 21:53Жавоҳир Соҳибов ва россиялик футболчи "Навбаҳор"га келди  30 21:38Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари  30 20:59Карикатура: Антонио Конте Диего Костасиз қийналмоқда  13 20:42“Андижон” назорат учрашувида “Цементчи”ни мағлуб этди  8 20:32"Ливерпуль" "Реал" юлдузига 100 миллион евро тўлашга тайёр  24 20:04ПСЖ Гвардиолани ўзига оғдириб олмоқчи  16

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди Янгиликлар

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Оқ-тепа" ўз майдонидаги илк беллашувда 2-турдан сўнг турнир пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Хотира-79” клубини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди. Александр Мочинов бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоамизнинг кўп йиллик сардори Зокир Мирааҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Қолаверса, дастлабки икки баҳсда захирада қолган дарвозабон Асилбек Омонов ҳам тўқсон дақиқа тўп сурди. Бу ўзгаришлар самарасини берди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган жамоамиз қарши ҳужумларнинг бирида жазоланди. 75-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланган Ислом Исоқжонов тўпни Омоновнинг устидан ошириб, ҳисобни очди – 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна катта куч билан олдинга ташланган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда иродаларини намойиш қилишди. Дастлаб, захирадан майдонга тушган Хуршид Йўлдошев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга иқтидорли футболчи Алишер Шоғуломов етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Гол ўйиннинг босимини янада оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Сергей Рекун ғалаба тўпини киритди – 2:1. Шу тариқа “Оқ-тепа” иродали ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 3-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОТИРА-79” – 2:1 (0:0)
11 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 846 томошабин.
Бош ҳакам:
Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жасур Мухторов (Тошкент), Даврон Акмалов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Темур Дўстов (Бухоро).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 80), Нодиржон Саъдуллаев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Фарҳод Мирааҳматов, 88), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 65), Маъруф Аҳмаджонов, Саиджон Топилов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Собит Воҳидов, Комил Қўчқоров (Анвар Сиддиқов, 57), Ислом Исоқжонов, Мирзоҳид Собиров, Санжар Асқаралиев, Баҳром Йўлдошев, Омил Мўминов, Ислом Абдуқодиров.
Голлар: Ислом Исоқжонов, 75 – 0:1. Алишер Шоғуломов, 88 – 1:1. Сергей Рекун, 90+4 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Исоқжонов, 31. Омил Мўминов, 39. Ислом Абдуқодиров, 40. Алишер Шоғуломов, 41. Маъруф Аҳмаджонов, 67. Санжар Асқаралиев, 73. Сергей Рекун, 90+1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  170
Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий...  135
Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз" Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид...  127
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг