UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Оқ-тепа" кеча "Пахтакор-2"га ютқазди, бугун "Хоразм"га қарши ўйин Янгиликлар

"Оқ-тепа" кеча "Пахтакор-2"га ютқазди, бугун "Хоразм"га қарши ўйин

Кеча "Оқ-тепа" ўз майдонида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Ўз вақтида ажойиб ҳужумчи бўлган Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги “Пахтакор-2”га қарши кечган учрашув анча қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Ҳисоб 5-дақиқадаёқ меҳмонлар томонидан очилди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин “шерлар” вакили осонлик билан дарвозани ишғол қилди – 0:1. Орадан кўп ўтмай яна "Оқ-тепа" қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумни голга айлантирди – 1:1.

20-дақиқада энди "Оқ-тепа" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ҳужумда анча фаол тўп сурган Маъруф Аҳмаджонов аниқ зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди – 2:1. Лекин ғалаба узоқ вақт ушланиб турмади. Орадан уч дақиқа ўтиб яна ҳимоячиларимиз тушунмовчилик туфайли қўпол хатога йўл қўйишди. Оқибатда ёш “шерлар” иккинчи марта ҳам “Оқ-тепа”ни жазолади – 2:2. Ҳисоб биринчи бўлим охирига қадар бошқа ўзгармади.

Танаффусдан сўнг асосий таркибда майдонга тушган тажрибали футболчиларга дам берилди. Бу ўз-ўзидан "Оқ-тепа" ўйинига таъсир қилди. Ёш ўйинчиларга тажрибасизлик панд берди. Бундан фойдаланган “пахтакорчилар” Салават Содиқов дарвозасини икки бор ишғол қилиб, учрашувга якуний нуқтани қўйишди.


Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ПАХТАКОР-2” – 2:4 (2:2)
1 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Аҳмаджон Эргашев.
“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Азамат Мамажонов, Алишер Алимов, Вадим Любинский, Андрей Шашков, Хушнуд Маматов, Бобур Абдураҳмонов, Зокир Мирзааҳмедов, Никита Павленко, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Салават Содиқов, Алексей Локтионов, Дониёр Усмонов, Артур Шапран, Маъруф Зокиржонов, Шоҳруҳ Пирназаров, Шоҳруз Норхонов, Сардор Хуршидов, Аббос Абдуллаев.
Голлар: Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов.

“Оқ-тепа”нинг бугунги рақиби -“Хоразм”. Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқичини “Ғарб” минтақасида ўтказиб, 7-ўринни эгаллаган хоразмликлар иккинчи босқич арафасида 11-поғонадан жой олиб турибди. Учрашув “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика