UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  0 16:50Olamsport: Истомин иккинчи ўйинини ўтказди, Самарқандга ташриф буюрган UFC юлдузи ва бошқа хабарлар  0 16:41"Шанхай СИПГ" - "Жиангсу". Асосий таркиблар билан танишинг  1 16:33Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Эрон Таиландни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб финалга чиқди  1 16:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:10Бельерин "Барселона"га бошқа клублар таклифини кўриб чиқмасликка ваъда берди  5 16:08"Бунёдкор" Ғузорда "Шўртан"ни қандай мағлуб этди? ВИДЕО  0 15:47"Реал" яна бир ҳимоячисини "Интер"га сотиши мумкин  2 15:46Эрон билан ўйинга 19 кун қолди. Ой охиригача иккала жамоа ҳам йиғилмайди  10 15:35Европа лигаси финалигача...  13 15:32Эксклюзив. Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси! Улар орасида бизникилар борми?   14 15:18"Барселона"ни Куман бошқаради  14 15:14Европа лигаси. Бу совринни беш марта ютган дунёдаги ягона футболчи ким?   5 15:00ЖЧ-2017. Италия кутилган ғалабага эришди, Эрон 17 дақиқа ичида Замбиядан 4 та гол ўтказиб юборди  2 14:52Денисов жароҳати туфайли "Локомотив"нинг охирги ўйинларини ўтказиб юборди  11

07 сен 17:01
Янгиликлар

"Оқ-тепа": "Ғалабасиз серия ниҳоясига етди"

Кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 2-босқич 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
2-турда лига етакчиси “Машъал”ни мағлубиятга учратган жамоамиз омадсизлик гирдобига тушиб қолган эди. Даставвал сафарда “Хоразм”га имкониятни бой берган вакилларимиз кейин “Орол” билан дуранг ўйнади. Сўнг ўз уйимизда “Шердор”га ҳам ютқазиб қўйдик. Уч ўйинга чўзилган омадсиз серия бугун барҳам топди.

Косоннинг “Аланга” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Ҳисоб биринчи бўлим охирида майдон эгалари томонидан очилди. Мезбонлар сардори Зокир Мирзааҳмедов 30 метрлардан дарвозани нишонга олиб, “Оқ-тепа”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин учрашув янада қизиқарли тус олди. Меҳмонлар бир қатор имкониятларга эга бўлган бўлса-да, биттагина вазиятни голга айлантиришди. Аксинча, футболчиларимиз косонликлар дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди.
 
Дастлаб захирадан майдонга тушган Хислат Усмонов жарима майдони ичида шериклари ривожлантирган ҳужумга якуний нуқта қўйди. Ярим ҳимоячининг жарима майдонининг ўнг тарафидан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган охиста зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтара олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Бобур Абдураҳмонов ўзига хос рейд уюштирди. Жарима майдонига қадар бир нечта ҳимоячиларни ортда қолдирган Бобур ажойиб зарба билан ҳисобни 3:0 кўриниш олишини таъминлади. Юқорида таъкидлаганимиздек, меҳмонлар вакилларимизнинг уч голига бир тўп билан жавоб қайтаришди. Шоҳжаҳон Қиличев Валерий Карпенконинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди. Қолганига меҳмонларнинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади.
 

“ОҚ-ТЕПА” – “АЛАНГА” – 3:1 (1:0)
6 cентябрь. Тошкент. "Оқ-тепа" стадиони
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент), Бахтиёр Жапарқулов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Олим Абдувосилов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Любинский (Маъруф Зокиржонов, 82), Шавкат Раимқулов, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Никита Павленко (Хислат Усмонов, 52), Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов (Рафаэль Абдураҳмонов, 81), Сардор Хуршидов (Хушнуд Маматов, 58), Зокир Мирзааҳмедов (Илҳом Ражабов, 75).

“Аланга”: Жавоҳир Илёсов, Фахриддин Холмуродов, Темур Бекчонов (Равшан Нарзуллаев, 56), Шоҳруҳ Достонов (Марадона Сафаров, 73), Шоҳжаҳон Қиличев, Аслиддин Лутфуллаев (Акмалий Раҳимзода, 70), Адҳам Нормуҳамедов (Хуршид Суюнов, 63), Зуҳриддин Камолов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Сардор Абдураимов, Отабек Мелиев.

Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, 40 – 1:0. Хислат Усмонов, 68 – 2:0. Бобур Абдураҳмонов, 70 – 3:0. Шоҳжаҳон Қиличев, 74 – 3:1.

Огоҳлантиришлар: Адҳам Нормуҳамедов, 44. Валерий Карпенко, 61.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  135
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: