
Мамлакатимизнинг бир қатор етакчи клубларида ишлаган тажрибали мутахассис Элдор Сакаев энди “Оқ-тепа”да фаолият кўрсатади. Элдор Усмонович клубда бош мураббий Фурқат Эсанбоевга ёрдам беради. Айтиш керак, ҳар иккала мутахассис билан ҳам икки йиллик шартнома имзоланди.