Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор

Aslanov Jasurbek
1 дек 2025, 21:44
Opta 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасини бош фаворит сифатида кўрсатди.

Opta суперкомпьютери ҳисоб-китобига кўра, Испания терма жамоасининг ғалаба эҳтимоли 17% етди. Иккинчи даъвогар – Франция (14,1%), учинчи ўринда Англия (11,8%).

Топ-10 ликдан қўшимча равишда қуйидаги жамоалар ўрин олди: Аргентина (8,7%), Германия (7,1%), Португалия (6,6%), Бразилия (5,6%), Нидерландия (5,2%), Норвегия (2,3%) ва Колумбия (2%).

Ушбу рўйхатда ҳозир мундиал йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар бор. Opta талқини бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал ғолиби бўлиш имконияти 0,2%. Шотландия, Тунис, Эрон, Австралия ва ЖАРда ҳам имконият ҳудди шундай.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta