UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  4 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  2 16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  2 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  9 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  23

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат, улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик. Барчани табриклайман.

- Рақиб даражасидан келиб чиқиб бугунги ўйинда киритилган голларга қандай баҳо берасиз?

- Яхши голлар бўлди. Биринчи ўйин бўлгани сабаб футболчиларда озгина ҳаяжон бўлади. Худди шундай ўзимда ҳам бу сезилди.

- Жамоа мураббийлари ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар беришганди?

- Мақсадимиз бундан ҳам кўпроқ уриш эди. Бунга астойдил ҳаракат қилдик.

- Кореяга қарши ўйин бугунгисидан фарқ қилиши шубҳасиз. Бунда озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади...

- Ҳа, албатта. Кейинги рақибимиз Корея ва биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Корея терма жамоаси ўйинларини таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, биз Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Улар Япония каби тез футбол ўйнашади.

- Кейинги ўйинда услуб ўзгарадими?

- Ҳар доимгидек ўйинимизни ўйнаймиз. Ҳужумкор услуб, ҳимоявий ўйин ташкил этиш режамиз йўқ. 

- Терма жамоадаги ўйинларда босимни ҳис қилаяпсизми?

- "Мираброр Усмонов" хотира турнири бизга бу каби босимларни енгиб ўтишда фойдали бўлди. Аввалгидан кўра ҳаяжонимиз озайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика