

Абдулазиз Искандаровнинг маълум қилишича, Александр Зевадинов «Бунёдкор» клубига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёзги трансфер вақтида Отабек Жўрақўзиев, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Тимур Мамасидиқов каби футболчилар «Олимпик»ни тарк этганди.
Маълумот учун, Александр Зевадинов «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилдан бери «Олимпик» сафида ҳаракат қилиб келаётганди.




