

Бу ҳақда "Championat.asia" сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиадага чиқишга катта ҳисса қўшган "Олимпик" клубида футболчилар, мураббийлар ва ходимлар олдида қарздорлик мавжуд экан.
Ишим битди, эшагим лойдан ўтдими?", - деб ёзди Сайдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ҳам Париж Олимпиадасидан кейин "Олимпик" вакилларига 3 ойдан ошиқ вақт мобайнида маошлари берилмаган эди.



