UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Олий ва Биринчи Лига ҳакам ва назоратчилари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

Олий ва Биринчи Лига ҳакам ва назоратчилари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди

11 март, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида ЎФФ Олий ва Биринчи Лига ҳакам ва назоратчилари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 15 март куни старт оладидан Ўзбекистон Чемпионати ўйинларига тайинланган ҳакам ва назоратчиларга янги мавсум олдидан сўнгги кўрсатмалар берилди ҳамда 2014 йилги мавсум регламенти тақдиб этилди.

Йиғилишни ЎФФ президенти Мираброр Усмонов йиғилишни кириш сўзи билан очиб берди ва янги мавсум олдидан ҳакам ва назоратчиларга омад тилади. «Янги мавсум олдидан барча ҳакам ва назоратчиларга омад тилайман. Келаётган мавсумни юқори савияда ўтказиш учун бор маҳорат ва истеъдодингизни ишга соласиз деб умид қиламан», - дейди Мираброр Усмонов.

«Ҳукуматимиз спортга, айниқса футболга катта эътибор қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ инфратузилмамиз ривожланмоқда. Олмалиқда барпо этилган янги стадион, яна бир қатор вилоятларимизда янги стадион ва базалар қурилаётгани шунинг самарасидир», - дея ўз сўзини давом эттирди ЎФФ президенти.

«Ҳакам ва назоратчиларнинг малакасини ошириш учун моддий-маънавий базамиз етарли. Ҳакам ва назоратчилар доимгидек, ҳар мавсум олдидан ўзлари имтиҳонлардан ўтишди. Улар орасидан энг яхшилари саралаб олинди. Чемпионатимизнинг юқори савияда ўтишида ҳакам ва назоратчиларимизнинг хиссаси жуда катта. Шунинг учун сизларга янги мавсум арафасида яна бир бор омад тилайман», - дейди Усмонов.

ЎФФ ҳакам ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин ҳакам ва назоратчилар олдига қўйилган талаблар бу мавсумдан янада ошганлигини йиғилиш давомида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ўтган йилги мавсумда йўл қўйилган хатолар бу йил такрорланмаслиги учун ҳакамлар ва назоратчилар қатъийроқ ва ўз ишларига эътиборлироқ бўлишлари лозимлиги айтилди.

«Барча хато қилади. Аммо, бир қилинган хато қайта такрорланмаслиги керак. Камчилик ва хатолар устида ишлаш керак», - дейди Лутфуллин.

ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи, шунингдек келишилган ўйинлар ва тотализаторларга қарши қаттиқ кураш бошланганини ва бундай ўйинларда иштирок этганлар аёвсиз жазоланишини алоҳида қайд этиб ўтди.

Йиғилиш давомида шунингдек ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов Ўзбекистон Биринчилиги ўйинлари савиясини кўтариш учун амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, Биринчи Лига ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимига бир қатор ўзгартиришлар киритилгани таъкидланди. Қолаверса, Биринчи Лига ўйинларини бошқариб бораётган ҳакам ва назоратчилар ўз вазифаларини виждонан ва сидқидилдан адо этишлари кераклиги алоҳида талаб қилинди.

Йиғилиш сўнгида ҳакам ва назоратчиларга янги мавсум регламенти ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика