UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" 2:0  4 23:12ОЧЛ. Бугунги барча натижалар билан танишинг  8 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 21:45Жанлуижи Доннарумма "Милан"да қолмоқчи  6 21:35Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик"  21 21:18Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади"  8 21:05ОЧЛ. "Бунёдкор" 3 йилдан сўнг гуруҳ босқичида ғолиб чиқди  15 20:55"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди  67 20:25Нури Шахин бу мавсум бошқа майдонга тушмайдими?  1 20:08“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши тайёргарликни бошлади  10 20:00Olamsport: Истомин Барселонадаги турнирда, Лола Каримова Сердюковани табриклади ва бошқа хабарлар  1 19:15ВИДЕО. "Насаф" - "Обод" 1:0  0 18:45Испан ОАВ "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг Зиданни танқид қилишди  35 18:14Лам: "Бавария"нинг мақсади - Германия Кубоги финали"  1 17:43Хеккинг: "Германия терма жамоасини бошқариш? Нега энди йўқ?  2

17 дек 16:37
Янгиликлар

Олий лигада "Кучсизланиш орқали кучайиш" - 3

Бундан 5 йил аввал юқоридаги сарлавҳа остида мақоламнинг биринчи қисмини ёзган эдим.
2 йил олдин эса иккинчи қисмини. Ҳозир бўлаётган трансфер жараёнларни кузатар эканман, қисқа қилиб учинчи қисмни ёзишни мақсад қилдим.

Келинг, аввал дастлабки иккита қисмга кичик изоҳ бериб кетаман. 2008 йил "Бунёдкор", "Пахтакор", "Пахтакор" эса "Нефтчи" орқали кучайди. Кўп ўтмай "Насаф" вилоятнинг иккинчи жамоаси "Машъал" эвазига шакилланди. Бу орада "Навбаҳор" тўлиқлигича Муборакка кўчиб ўтишга улгурган эди. Кейинчалик "Бунёдкор" ҳар йили "Пахтакор"нинг биронта етакчисини ўз сафига қўшиш орқали рақибни кучсизлантириб борди. "Машъал" эса "Насаф"га ўйинчи етказиб беришда давом этди. Хуллас шунақа.

Бу сафар нима бўляпти. 2014 йил жуда қизиқ чемпионат бўлади деб турган пайтимиз, яна битта жамоани йўқотяпмиз. Сезиб турган бўлсангиз, бу - "Нефтчи". Йиллар давомида шаклланиб 2014 йил медаллар уччун курашиши кўзда тутилган "Нефтчи" бир ҳафта ичида тарқаб кетди. "Локомотив" эса "Бунёдкор"ни кучсизлантириш эвазига ўз сафини бойитиб олди. Лекин улар "Нефтчи"ни тарқаб кетишни инобатга олмаган эдилар. Бугунги кунда ҳали ҳеч нимага қўл урмаган жамоа, бу "Пахтакор" бўлиб турибди. Жамоани футболчилари олдида қарзи бўлишига қарамай ҳеч ким клубдан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Агар 2014 йил учун жиддийроқ ҳомий чиқадиган бўлса таркиб сақланиб қолинади. Агар молиявий ҳолат ўнгланилмаса, у ҳолда бир қатор футболчилар билан клуб хайрлашиши керак бўлади. Бу эса яна битта жамоани йўқолишига олиб келади. Албатта интрига йўлидаги. "Бунёдкор" ўз сафини бир қатор ёшлар билан тўлдиришда давом этяпти. Бу албатта яхши. Аммо бу ёшлар ОЧЛда илк маротаба тўп тепиб кучларини тенг тақсимлай олмасликлари мумкин. Табиийки, уларнинг ички чемпионатдаги сифати тушади. "Қизилқум" ҳамон қаерда ўйнаши ҳақида ўзи билмайди. "Сўғдиёна"га ҳомийлар эътибор қаратишса хоп-хоп, қаратишмаса...

"Олмалиқ" ва "Металлург" ўз савияларини сақлаб қолаётган ягона жамоа бўлиб турибди. "Динамо"да ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Одатда Ҳайдаров ўз эътиборини ёшларни тарбиялашга қаратади. Шодиев "Бухоро" учун катта йўқотиш. Демакки, жамоа кучсизланди. "Навбаҳор"да нима бўлишини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Геворкян "Насаф"да қолса жамоа ўз кучини сақлаб қолади. Аммо ҳар мавсум якунига етганидан кейин "Насаф" мухлислари бор эътиборларини Геворкянга қаратишади. Ким ҳам жамоани ярим кучини йўқотишни истайди? "Машъал"ни аввалги кучи йўқ, аниқроғи кучли раҳбари. Ўз академияси бўла туриб, яна легионер қидиришга тушиб кетган жамоадан бирон-бир ўсишни кутиш мантиқан тўғри эмас. "Андижон" ҳозирча сирли жамоа. 1-лига билан олий лиганинг ўртасидаги фарқ катта.
 
Бизнинг клубларимизнинг ёмон  бир одати бор. ким кўзга кўринса, шарта ўз сафига қўшиб олади. Ваҳоланки, ўша футболчи кўзга кўрингунига қадар, кўзга кўринмай келаётганимиди? Нега ҳамма тайёрига ёпишади, кўзга кўринмай турган пайтида назарга олмайди. Абрамов айтганидек бундай футболчилар минглаб топилади. Аммо уларни танлаб оладиган, росманасига мураббийлик уқувига эга мутахассисларимиз жуда ҳам оз.

Кунига мақола ёзишим мумкин. Лекин мухлисларни футболдан кўнгилларини совутиб юбормай дейман...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  67
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: