UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1

Олий лига. 9-турда гол урган футболчилар Янгиликлар

Олий лига. 9-турда гол урган футболчилар

Олий лигамизда 9-тур баҳслари якунига етди. 9-турда фақат бир учрашувда дуранг қайд этилди.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Бухоро” баҳсида томонлар 1:1 қайд этишди.

Шунингдек, иккита жамоа ўз майдонида ютқазиб қўйди. Булар - ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказиб, бу йил яна олий лигага қайтган “Машъал” ва “Андижон”. Эътиборлиси, ҳар иккала жамоа ҳам ўз майдонида тўп кирита олмай мағлуб бўлди. “Машъал” “Локомотив”га, “Андижон” эса “Насаф”га имкониятни бой берди.

Бу турда энг кўп гол урган жамоа “Олмалиқ” бўлди. Игорь Шквирин шогирдлари “Динамо” дарвозасини уч марта аниқ нишонга олишди. Ўзи энг кўп гол ҳам мана шу ўйинда киритилди - тўртта.

9-турда тўртта жамоа умуман гол ура олмади: “Металлург”, “Нефтчи”, “Машъал” ва “Андижон”. Бундан ташқари, Лутфулла Тўраев, Зафар Полвонов, Владимир Шишелов, Азамат Бобожонов, Аюбхон Нўъмонов, Ориф Мамажонов сингари футболчилар жорий мавсумдаги илк голларини киритишди. Қуйида олий лиганинг 9-турида гол урган футболчиларни келтириб ўтамиз.

“ПАХТАКОР”
Игорь Сергеев
Боян Миладинович (пенальти)

“ЛОКОМОТИВ”
Лутфулла Тўраев
Фарҳод Тожиев

“НАСАФ”
Фаррух Сайфиев

“БУНЁДКОР”
Александр Пишур
Сардор Рашидов

“ОЛМАЛИҚ”
Диёр Туропов (2)
Зафар Полвонов

“НАВБАҲОР”

Бахтиёр Ёқубов

“БУХОРО”
Баҳриддин Ваҳобов

“МЕТАЛЛУРГ”
Ҳеч ким урмади

“МАШЪАЛ”
Ҳеч ким урмади

“ҚИЗИЛҚУМ”
Владимир Шишелов (пенальти)

“ДИНАМО”
Азамат Бобожонов

“НЕФТЧИ”
Ҳеч ким урмади

“СЎҒДИЁНА”
Аюбхон Нўъмонов
Ориф Мамажонов

“АНДИЖОН”
Ҳеч ким урмади


Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика