UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  1 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  13 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23

Олий лига 6-тур статистикаси Янгиликлар

Олий лига 6-тур статистикаси

26-28 апрель кунлари олий лиганинг олтинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўқувчиларимизга якунланган тур статистикасини ҳавола қиламиз. Турнинг 7та учрашувида дарвозаларга 16та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2,29тадан гол тўғри келади.

6-турдаги 7та учрашувнинг 3тасида мезбон жамоа зафар қучди. “Навбаҳор” ўз уйида “Сўғдиёна”ни қабул қиди. Ўйин Шахбоз Эркиновнинг бенефисига айланиб кетди. Ҳужумчи Жиззах клуби дарвозасига учта тўп киритди. Мезбонлар сафида Абдумалик Абдуллаев ҳам гол уришга эришди. “Сўғдиёна” ҳужумчиси Илёс Қурбонов ушбу тўртта голга икки бор жавоб берди – 4:2. Даврон Файзиев жамоасининг муваффақиятсиз ўйинлари давом этади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган “Олмалиқ” – “Қизилқум” учрашувида стадионга келган 7000дан зиёд мухлислар битта голга гувоҳи бўлишди. Майдон эгаларининг тунислик ярим ҳимоячиси Шакер Зуаги Ўзбекистон олий лигасидаги ўзининг дастлабки голини урди. Бу гол тунислик футболчиларнинг миллий чемпионатимиздаги дастлабки голи бўлиб тарихда қолди – 1:0. Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” Тошкентда Азамат Абдураимов устозлик қилаётган “Андижон”ни қабул қилиб йирик ғалабага эришди. “Темирйўлчилар” сафида Фарҳод Тожиев ва Иван Нагаев икки мартадан “бургутлар” дарвозасини ишғол қилишди – 4:0.  

Бу турда учта дуранг қайд этилди. Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Машъал” ўйинида ҳеч бир жамоа гол ура олмади – 0:0. “Нефтчи” бу мавсумда ғалаба қозона олмасликда давом этмоқда. “Машъал” эса сафарда очко олишни канда қилаётгани йўқ. Худди шундай ҳисоб Қаршида ташкил этилган “Насаф” – “Металлург” ўйинида ҳам қайд этилди.  Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Бунёдкор” клуби бу турда икки очко йўқотди. Бухородаги кўркам стадионда бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда 12 мингдан зиёд мухлислар ҳар иккала жамоа томонидан урилган биттадан голни кўришди. 17-дақиқада мезбонларнинг молдавиялик ярим ҳимоячиси Виталий Пламадела ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ “Бухоро”нинг хурсандчилиги 60 сонияга ҳам етмади. Кейинги дақиқада “Бухоро”нинг собиқ ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Айнан мана шу ҳисоб баҳс охирига қадар сақланиб қолди.

Сафардан 1 жамоа ғалаба билан қайтди холос. Чемпионат пешқадами “Пахтакор” клуби Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлди. Учрашувдаги ҳисоб 76-дақиқада Игорь Сергеев томонидан очилди. Бунга “шерлар”нинг собиқ ҳужумчиси Зайниддин Тожиев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдамга келган Егор Кримец гол уриб “Пахтакор”га кетма-кет 6-ғалабани тақдим этди.

6-турда иккита пенальти белгиланди. “Навбаҳор” ҳужумчиси Шахбоз Эркинов “Сўғдиёна”га қарши ўйинда, “Локомотив” ҳужумчиси Фарҳод Тожиев “Андижон”га қарши беллашувда 11 метрли жарима тўпларини аниқ амалга оширишди. Ҳозирча чемпионатда жами 10та пенальти амалга оширилди, шундан 7таси голга айланди.

Турнинг 7та учрашувида ҳакамлар томонидан 29та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 4,14тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 6та. “Олмалиқ” – “Қизилқум” учрашувида ҳакам икки марта сариқ карточка кўрсатди. Бухородаги ўйинда турнинг ягона қизил карточкасини кўрсатилди. “Бунёдкор” ҳимоячиси Хайрулла Каримов бош ҳакам Равшан Эрматов томонидан майдондан четлатилди.

Ушбу турда учта футболчи дублга эришди, битта хет-трик ҳам қайд этилди. Косонсойда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Шахбоз Эркинов мавсумдаги илк хет-трик муаллифига айланди. “Сўғдиёна” тўпурари Илёс Қурбонов худди шу ўйинда дублга эришди. “Локомотив”нинг икки ҳужумчиси Фарҳод Тожиев ва Иван Нагаев “Андижон”га қарши ўйинда икки мартадан тўп киритишди.  

6-турнинг 7та учрашувини кузатиш учун стадионларга жами 47171 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 6739 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувига келди – 12811. Энг кам томошабин эса “Локомотив” – “Андижон” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун “Локомотив” стадионига 1100 нафар томошабин келди.

6-тур

Кўрсаткич

2014 йил

7

Ўйин

42

16 (2.29)

Гол (ўртача)

87 (2.07)

3 (42.86%)

Мезбон ғалабаси

18 (42.86%)

3 (42.86%)

Дуранг

11 (26.19%)

1 (14.29%)

Меҳмон ғалабаси

13 (30.95%)

2

Пенальти белгиланди

10

2 (100%)

Пенальти амалга оширилди

7 (70%)

29 (4.14)

Огоҳлантириш (ўртача)

183 (4.36)

1 (0.14)

Четлатиш (ўртача)

4 (0.1)

1

Йирик ғалаба

2

0

Иродали ғалаба

3

3

Дубль

6

1

Хет-трик

1

47171 (6739)

Томошабин (ўртача)

263736 (6279)


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика