UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 1:1 (матнли трансляция)  29 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Насаф” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Насаф”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатимизга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига алоҳида тўхталишни лозим топдик. “Бунёдкор” ва “Локо”дан кейин навбат “Насаф”га.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 3
БОШ МУРАББИЙ: Рўзиқул Бердиев
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа ўтган йил учинчи ўринни эгаллади. Демак, мураббий бу йил ҳам камида шу натижани такрорлашга ҳаракат қилади. Бердиев ОЧЛдаги йирик мағлубиятни унутиши учун ҳам чемпионатда ўзини кўрсатиши шарт.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Игорь Таран
“Насаф” сафига уч нафар янги футболчи келиб қўшилди – Игорь Таран, Акром Баҳриддинов ва Ўткир Юсупов. Бу футболчилар орасида шубҳасиз Таран ўз тажрибаси билан ажралиб туради.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Зоҳид Абдуллаев
Зоҳид Абдуллаев ўтган йил “Насаф” сафида кўп ҳам ўзини кўрсата олмади. Шунга қарамай, у яхши ҳужумчи ва йўқ жойдан гол уриб кета олади. Балки у Таран билан яхши тандем бўлиши мумкин эди.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Артур Геворкян
Бир неча йилдирки Геворкян жамоа етакчиси сифатида бошқалардан яққол ажралиб турибди. Бошқа таърифга ҳожат йўқ.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Фаррух Сайфиев
Фаррух Сайфиев ўзининг меҳнаткашлиги ва тиришқоқлиги билан ажралиб туради. У анча ҳаракатчан. Бу йил ўзини кўрсатиши кутилмоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Динамо”

Хайрулла Холиқов.


Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”
Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика