UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Европа лигаси. “Лион” сафарда “Эвертон”ни таслим этди  0 02:40Европа лигаси. “Милан” АЕК дарвозасига йўл топа олмади  0 02:31Европа лигаси. “Динамо” Киев ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди  0 02:24Европа лигаси. “Брага” уз ўйида мағлуб бўлди, “Хоффенхайм” кутилганидек уч очкони қўлга киритди  0 02:17Нецид ва Даннининг голлари “Славия”га бир очко келтирди  0 02:11Европа лигаси. “Локомотив” М сафарда “Шериф” қаршилигини енгга олмади  0 01:50Европа лигаси. “Атлетик” мағлубиятдан қутулиб қолди  0 00:58Европа лигаси. БАТЭ ўз майдонида, “Арсенал” сафарда ягона гол эвазига ғолиб чиқди  0 00:49Европа лигаси. “Марсель” ва “Ред Булл”да ғалаба  0 00:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 00:18Европа лигаси. Балотеллининг голи “Ницца”ни мағлубиятдан қутқара олмади  0 00:07Ригонининг хет-триги “Зенит”га муҳим ғалабани келтирди  1 23:54Агент: “Бензема “Реал”ни тарк этмоқчи эмас”  5 23:50Olamsport: Чагаев 39 ёшга тўлди, Жошуа Тайсон Фьюрига қарши жанг қилмоқчи   0 23:4436 ёшли Адурис Европа лигасида 22 та голда иштирок киритди  2

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. Демак, жамоалар ҳақида қисқача маълумот беришни биринчи галда амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Бунёдкор”дан бошлаймиз.

“Бунёдкор” аллақачон учта расмий учрашув ўтказиб бўлди. Жамоа яқинда Суперкубокни қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай ОЧЛда ютқазиб қўйди. Энди “қалдирғочлар” 19 март куни Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишади.

Ўтган йилги ўрни: 1
Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
Миржалол Қосимовга бир пайтнинг ўзида ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаши оғирлик қиляпти. Чунки ҳар иккаласи олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қосимов учун бу йил чемпионлик ва Кубокни сақлаб қолиш осон бўлмаса керак.

Энг яхши харид: Карлес Кото (Испания)
“Бунёдкор”нинг энг катта хариди Карлес Кото бўлди десак янглишмаймиз. Бу ўйинчида нимадир бор, лекин жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Унга бироз вақт керакка ўхшайди.

Энг катта йўқотиш: Игнатий Нестеров/Лутфулла Тўраев
“Ал Жаиш” билан ўйинда Нестеров билан Тўраевнинг йўқлиги яққол билинди. Мурод Зухуров ҳали у даражада кучли дарвозабон эмас, буни ўтказиб юборган голлардан ҳам билса бўлади. Тўраев кетганидан кейин Жавлон Иброҳимовнинг бир ўзи майдон марказида яккаланиб қолди.

Жамоа етакчиси: Александр Пишур
Нима бўлган тақдирда ҳам, клубнинг ҳозирги етакчиси украиналик форвард Александр Пишур. Усиз жамоа ҳужумда анча қийналиб қолиши турган гап. Пишур гол ҳам уриши, голли тўп узатиши ҳам мумкин. Ундан аксарият ҳимоячилар ҳайиқадилар.

Кашфиёт бўлиши кутилмоқда: Сардор Собирхўжаев
Сардор Собирхўжаев “портлаши” учун унга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Аммо астойдил ҳаракат қилса, марказда бемалол Жавлон билан тандем бўла олади.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: уйда “Қизилқум”
“Бунёдкор” мавсумни “Қизилқум”га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 15 март куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  236
Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти
Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш,...  115
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: