UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари Янгиликлар

Олий лига-2013. 17-тур дисквалификациялари

16-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 6 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
“Насаф”га қарши кечган баҳсда “Динамо”нинг легионер посбони Андрей Мельничук мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди. Шу сабабли энди украиналик посбон 25 август куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувида майдонга туша олмайди.

Иккинич даврада “Қизилқум”га кўчиб ўтган Асқар Муҳиддинов ҳам кейинги турни томошабинлар орасида кузатишага мажбур бўлади. Сабаби футболчи биринчи даврада “Бухоро” сафида 2та сариқ олганди, “Қизилқум” сафида ҳам унинг сариқлари сони 2тага етди. Умумий огоҳлантиришлар сони 4та бўлгани учун Муҳиддинов 17-турдан ўрин олган “Қизилқум” - “Локомотив” учрашувида ҳаракат қила олмайди.

16-турда сенсацион тарзда “Пахтакор”ни сафарда мағлуб эта олган “Олмалиқ” кейинги турдан олдин жиддий йўқотишларга учради. “Шерлар”га қарши кечган ўйинда қизил карточка олган Достон Абдураҳмонов кейинги турда ўйнай олмайди. Жамоанинг туркманистонлик асосий дарвозабони Мақсатмурод Шомуродов эса мавсумда 4-бор огоҳлантирилди. Бундан ташқари иккинчи даврада олдидан "Шўртан"дан "Олмалиқ"қа ўтган Обид Жўрабоевнинг ҳам сариқ карточкалари сони тўрттага етди. Бу уч футболчи 25 август кунги “Олмалиқ” – “Металлург” баҳсида иштирок эта олмайди.  

17-турда Бухорога сафар қиладиган “Шўртан” сафида Иброҳим Отахонов ўйнамайди. Сабаби тажрибали ярим ҳимоячи 17 август куни “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка “ишлаб” олди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика