UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  5 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Олий лига-2013. 14-турдан олдинги тахминлар Янгиликлар

Олий лига-2013. 14-турдан олдинги тахминлар

Мана бугун чемпионатимизнинг иккинчи давраси бошланади.
Шу муносабат билан 14-тур олдидан ўз тахминларимизни билдирмоқчимиз.

«НАСАФ» – «ГУЛИСТОН»
4 август. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Б.Намозов, Р.Фозилов, Б.Баҳромов, И.Иброҳимов.
Назоратчи: Д.Роман.

Биринчи даврадаги баҳсда «Насаф» яққол устунлик билан ғалаба қозонган эди. Иккинчи даврага бу жамоалар ҳар хил кайфиятда етиб келишди десам хато қилмаган бўламан. Чунки «Гулистон» бир қанча етакчи футболчиларидавн айрилди. Ҳозирда жамоа молиявий қийинчиликни бошидан ўтказаяпти. Бу омиллар бугунги ўйинга ўз таъсирини кўрсатмасдан қўймайди. «Насаф» эса танаффус пайтида ўзгаришларни амалга оширмади десак хам бўлаверади. Бу ўйинда «Насаф»нинг имкониятларини юқори деб хисобласак хам бўлаверади
Имкониятлар: 60-40

«ПАХТАКОР» – «БУХОРО»
4 август. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, М.Мажидов, Р.Ғофуров, Ш.Ҳакимов.
Назоратчи: И.Нехочин.

Бу жамоалар биринчи даврадаги бахсда куч синашганларида бухороликларниг қўли баланд келган эди. Бу вақтда пойтахтликлар ўз ўинларини йўқотиб қўйгандилар. Танаффус пайтида иккала жамоа хам ўз таркибини кучайтиришга эришдилар. Шу сабабдан пойтахтда кечадиган учрашув қизғин курашларга бой бўлади деб қўрқмасдан айтсак бўлаверади.
Имкониятлар: 60-40

«МЕТАЛЛУРГ» – «НАВБАҲОР»
4 август. Бекобод. “Металлург” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, А.Рубаков.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Иккала жамоа хам бир-бирига жуда ҳам мос десак бўлаверади. Аввалги баҳсда наманганликларга омад кулиб боққан эди. Кейинги босқичга тайёргарлик давомида «Навбаҳор» жамоасида ўзгаришлар куп кузатилди. Келди-кетдилар туфайли жамоа ўз таркибига бир неча ўйинчиларни қўшиб олишга муваффақ бўлди. Бекободликлар эса бир неча йилдан бери бир таркибда ҳаракат килишмокда. Лекин бекободликлар ўз уйларида бўш келмасликлари аниқ.
Имкониятлар: 50-50

«СЎҒДИЁНА» – «ОЛМАЛИҚ»
4 август. Зомин. “Марказий” стадиони. 17:45
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, Р.Серазитдинов, А.Усмонов, И.Гормашов.
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида «Олмалиқ»нинг қўли баланд келганди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоа сафарда ҳам натижани такрорлашга харакат қилишига шубхамиз йўқ. Танаффус пайтида жамоаларда деярли ўзгаришларни кузатмадик. Шуни ҳисобга олиб жамоалар ажойиб ўйин намойиш этишларига ишонсак бўлаверади.
Имкониятлар: 45-55

«НЕФТЧИ» – «ШЎРТАН»
4 август. Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 17:45
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, А.Раҳимов.
Назоратчи: И.Мустафин.

Хозирда барчанинг диққат эътибори Фарғонадаги баҳсга қаратилган. Чунки фарғоналиклар ўз таркибларини сезиларли даражада кучайтирдилар. Футбол мухлислари ҳам «Нефтчи»нинг янги таркибини кўришга ошиқишлари аниқ. Стадионнинг сиғимини озлигини хисобга олиб айтадиган бўлсак мухлислар стадионни тўлдириб туришлари аниқ. «Шўртан» ҳам уз сафини кучайтиришга ҳаракат қилди. Ўйин қизикарли ўтишига шубҳа йўқ.
Имкониятлар: 60-40

«ДИНАМО» – «ҚИЗИЛҚУМ»
4 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Тошмуҳамедов.
Назоратчи: Б.Галеев

Ҳозирги кундаги бир-бирига жуда ҳам мос рақиблар. Бу жамоалар биринчи даврадаги старти ҳам кўнгилдагидек чиқмаган эди. Биринчи даврадаги баҳсда ҳам томонлар муроса йўлини танлашган эди. Бу жамоалар ҳам танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида таркибиларини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Ўйин борасида ҳам, таркиб борасида ҳам жамоалар тенглик кўрсатишмокда. Лекин Самарқандда «Динамо» осонликча таслим бўлмаслиги аниқ.
Имкониятлар: 50-50

«ЛОКОМОТИВ» – «БУНЁДКОР»
5 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Д.Пислегин.
Назоратчи: В.Валицкий.

Ушбу турнинг энг марказий баҳси Тошкентда бўлиб ўтади. Куни кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви доирасида "ЖАР"да тўқнаш келган икки клуб энди "Локомотив" майдонида куч синашишади. Айни пайтда "Бунёдкор" рақибидан икки очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Шу боис учрашувдаги ғалаба "темирйўлчилар"ни пешқадамга айлантиради. Биринчи давранинг сўнгги ўйинида ҳам, кубок баҳсида ҳам бу жамоалар ўртасидаги ўйин дуранг билан тугади. Душанба кунги баҳс ҳам шиддатли кечишига шубҳа йўқ. Кучлар эса тенг.
Имкониятлар: 50-50


Бу фақат ўзимнинг шахсий қарашларим. Унга қўшилмайдиганлар ҳам бўлиши аниқ. Барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Шундай экан ўйинларни томоша қилишга таклиф этаман.  Кимда тахминлар бўлса буни фикр тарзида қолдиришлари мумкин. Барчанинг фикри хурмат қилинади. 

Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика