ОКМК "Нефтчи"нинг ОЧЛдаги антирекордини такрорлади

Iskandarov Abdulaziz
4 дек 2023, 19:46
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади.

Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги барча ўйинларда мағлубиятга учради ва шу тариқа "Нефтчи"нинг ОЧЛдаги антирекордини такрорлади. 

Жамоанинг гуруҳдаги барча натижалари

“Ал Иттиҳод”  — ОКМК 3:0

ОКМК – "Эйр Форс" 1:2

ОКМК - "Сепахон" 1:3

"Сепахон" - ОКМК 9:0  

ОКМК - "Ал Иттиҳод" 1:2

"Эйр Форс" — ОКМК 3:2

2004 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида "Нефтчи" барча 6та ўйинни мағлубият билан тугатган. 5та гол урган ва 18та тўп ўтказиб юборган, - 13. Олмалиқликларда эса тўплар нисбати -17 кўринишини олди. Шунингдек, ОКМК ОЧЛда ўзбек клублари орасида гуруҳ босқичида дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоага айланди ( 22та).  Тасодифни қарангки, ўшанда "Нефтчи"нинг асосий рақиблари "Сепахон" ва "Ал Иттиҳод" бўлган.

"Нефтчи"нинг 2004 йил гуруҳ босқичидаги натижалари

"Сепахон" - "Нефтчи" 4:0

"Нефтчи" - "Ал Иттиҳод" 1:3

"Ал Араби" - "Нефтчи" 3:2

"Нефтчи" - "Сепахон" 1:3

"Ал Иттиҳод" - "Нефтчи" 3:0

"Нефтчи" - "Ал Араби" 1:2

Аввалроқ жамоа 4-турда "Сепахон"га 0:9 ҳисобида мағлуб бўлиб, Ғарб минтақасида қайд этилган энг йирик ҳисоб сифатида тарихга кирганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›