UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  17 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди Янгиликлар

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди

Режа бўйича якшанба куни «Динамо» клуби ва стадионни назоратдан ўтказишлари лозим бўлган ОФК комиссияси аъзолари, кеча «Динамо» - «Қизилқум» учрашувини стадионнинг ўзидан томоша қилишди ва ўйиннинг ташкилий масалаларини кўриб чиқишди.
Деярли икки кун давомида Самарқандда бўлган делегатлар, орада Қашқадарёда бўлиб, «Шўртан» клубини ҳам назоратдан ўтказиб қайтишганди. Ниҳоят, бугун душанба куни эрталаб делегатлар «Динамо» клубини назоратдан ўтказишди. Назорат давомида ОФК Клублар мусобақалари бўлими бошлиғи Бенжамин Тан ва молия ҳисобчиси Чон Хён клубимизда бу борадаги ишларга жавобгар шахслар билан суҳбат ўтказишди. Жумладан, кечаги учрашувни бевосита стадиондан кузатган Бенжамин Тан учрашувнинг ташкил этилишини юқори баҳолади. Стадион борасида ҳам ижобий фикрлар билдирди. Шу билан бирга айрам масалалар борасида ўз маслаҳатларини билдирди.

Самарқанддаги ташриф билан ОФК комиссиясининг клубларни назоратдан ўтказилиши якунланди. Меҳмонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, сўнгра Тошкентга қайтиб кетишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика